Брандт энди "Байер" учун ўйнайди

Narzulla Saydullayev
1 дек 2013, 21:54
Германия ёшлар терма жамоаси ва "Волфсбург" клуби аъзоси Юлиан Брандт бундеслиганинг бошқа бир клуби "Байер" сафига кўчиб ўтадиган бўлди.
Бу ҳақида Леверкузен жамоасининг спорт директори Руди Фёллер айтиб ўтди.

- Юлианнинг жамоамиз сафига келиб қўшилиши аниқ. Аммо бу воқеанинг қачон содир бўлиши маълум эмас. Балки у қишдаёқ "Байер" ўйинчисига айланар, балки ёзда жамоамизга ўтар. Шуниси аниқки, Юлиан Брандт энди "Байер" учун тўп суради, - деди Фёллер.

Айтиш лозимки, 17 ёш бўлса-да Германия U19 терма жамоасининг аъзоси саналадиган Юлиан Брандтнинг  "Волфсбург" билан тузган шартномаси келаси йил ёзда якунига етади. Истеъдодли футболчи эса "бўрилар" билан ортиқ ҳамкорлик қилиш ниятида эмас.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fussballportal.de