UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Футзал ЖЧ. Эрон ғалабани мағлубиятга айлантирди, ярим финал жуфтликлари маълум бўлди  19 23:33Левандовски ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар ҳақида гапирди  2 23:08АПЛ. 6-турнинг сўнгги ўйини асосий таркиблари маълум бўлди  1 22:59Россия. "Нижний Новгород" ўз майдонида ЦСКАга ютқазди, Йўлдошев майдонга тушмади  1 22:23Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"  8 22:06Қозоғистон. "Тобол" сафарда "Атирау"ни мағлуб этди, Сергеев 71 дақиқа ўйнади  0 22:00Olamsport: "Стерлинг қўрқоққа ўхшаб қочиб қолди", теннисда янги рейтинг ва бошқа хабарлар  0 21:59Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"  3 21:51Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"  26 21:50Гюндоган жароҳати сабаб октябрь ойининг ўрталарига қадар сафдан чиқди  0 21:47Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди"  12 21:38Клопп "Ливерпуль" сардорларини олтитага етказди  2 21:29"Локомотив" - "Машъал" 2:1. Highlights  4 21:18"Насаф" - "Бунёдкор" 5:0. Highlights  12 21:14"Цинциннати" Яп Стамни истеъфога чиқарди  1

Boxing day: Рождество кимга қандай совға тайёрлади экан? Янгиликлар

Boxing day: Рождество кимга қандай совға тайёрлади экан?

Қадимдан Англияда шундай одат бор: Рождество байрамидан кейинги кун уй хизматкорлари, турли соҳаларда меҳнат қиладиган ҳодимлар ўз хўжайинлари, уй соҳибларидан совғалар қабул қилиб олишади. Совғалар эса чиройли қутичаларда тақдим қилинганидан бу кунни “Boxing day” ( инг. boх - қути, “каробка”), деб аташади.
Бугунга келиб ушбу ўзига хос олди-берди маросимига бутун мамлакат бўйлаб амал қилинади. Биргина фарқи ҳозир соҳиб хизматкорга эмас, ҳамма бир-бирига, яқинларига совғалар улашади. Календарнинг қизил билан белгиланган кунларидан бири бўлган 26 декабрда, бутун Англия дам олади. Барча соҳа вакиллари... деярли барча. Ҳа, айнан шундай.




Дам олмайдиган соҳалар вакиллари - қолганларга кўнгилли ҳордиқни ташкиллаштириш билан банд бўладиганлардир. Футбол эса айнан шу вазифани бажаради ўз ватанида.

Демак, янги йил арафасидаги АПЛ тақдим этадиган “янги йил совғаси”нинг энг “ширин” жойлари ҳақида гаплашамиз.

Тим Шервуд - суперқаҳрамон ролида

Тим Шервуднинг “Тоттенхэм” бош мураббийи сифатидаги илк ўйинлари, унинг асло қўрқоқ эмаслиги ва таваккалчилик унинг ҳаётий принципларидан бири эканини кўрсатиб берди. Ўзингиз баҳо беринг: “Саутгемптон”га қарши ўйинда у 4-4-2 кўринишидаги, таянч ярим ҳимоячисиз ҳужумкор тактика танлади ва Адебайорни яна майдонга қайтарди. Тимнинг ҳар икки қарори ҳам ўзини оқлади. Агар Шервуд мана шу янги йил арафасидаги қийин палладан минимал даражадаги йўқотишлар билан чиқа олса, у “Тоттенхэм” учун мавсумни қутқариб бериши ва суперқаҳрамонга айланиши мумкин.

Пешқадамларга яқинлашиш йўлидаги “МЮ”

Шу ой бошида ҳам “МЮ”ни бу мавсумда кучли тўртликдан ўрин олиши жуда шубҳали кўринаётганди. Чунки “Юнайтед” пешқадамдан 13 очкога ортда қолиб кетаётган эди. Аммо ой сўнггига қадар Мойес шогирдлари бир нечта ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, ғолиблик руҳиятини қайтарди ва етакчиларга яқинлашиб олди. Манчестерликлар турнир жадвалида юқорилашда давом этишларини таҳмин қилиш учун етарлича асослар бор. Биринчидан, таркибга Майкл Кэррик қайтмоқда. Иккинчидан, Антонио Валенсия ва Эшли Янг юқори формасини тиклагандек таассурот қолдиряпти. Учинчидан, “Юнайтед” учун тақвимнинг ушбу палласи қолган гранд клубларникига нисбатан анча осонроқ. Тўртинчидан, асосий рақибларнинг тақвими муракааб ва боз устига уларнинг ўзаро ўйинлари ҳам бор.



 “Суонси”да муаммолар

Сўнгги пайтларда уэлсликлар бошига янгидан янги муаммолар ёғилишда давом этмоқда. Аввалига Михел Ворм (асосий дарвозабон) жароҳатланди ва бир ой мобайнида жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Кейин икки ойга Натан Дайер (жамоа етакчиларидан бири) сафдан чиқди. Яқинда эса жамоанинг асосий юлдузи, испаниялик Мичу жарроҳлик столига ётиши лозимлиги аниқ бўлди. Бундан ёмонроқ бирор нима ўйлаб топиш мумкин эмасдек, гўё. Лекин бунинг ҳам иложиси бор экан. “Суонси” тақвимига назар соламиз: “Челси”, “Сити” ва кетма-кет икки бора “Ман Юнайтед” билан ўйин. Шунинг учун, мавсумнинг иккинчи ярмида бу клубни жадвалнинг қуйи қисмларидан топсангиз, ҳайрон бўлманг.

Жо Хартнинг қайтиши

Жо Харт ниҳоят, “Манчестер Сити” асосий таркибига қайтарилди. Қайтган онидаёқ “Фулхэм” билан ўйинда яхши таассурот қолдирди. Энди Англия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Пеллегринига ҳаммаси жойида экани ва ишонч билан дарвозани қўриқлашга тайёрлигини исботлаши керак. “Ман Сити” таркибида ушбу байрам онидаги ўйинларни яхши ўтказиш ҳаммадан ҳам Жо учун муҳимроқ бўлса керак.

“Ливерпуль” - совринга даъвогар?

Брендон Рожерс ҳанузгача жамоасининг чемпионлик учун имкониятларини муҳокама қилишни истамаяпти. Уни тушуниш мумкин. У таркибнинг заҳира ўриндиғи у қадар узун ва ишончли эмаслиги, олдинда жиддий рақиблар кутиб турганини яхши тушуниб турибди. Бироқ “қизиллар” таркибида Луис Суаресдек футболчи бор. Айни дамда Англия чемпионатида ундан кучлироқ футболчини топиш қийин. Нима бўлган тақдирда ҳам, “Ливерпул”нинг “Сити” ва “Челси”га қарши кечажак икки ўйини жамоанинг соврин учун қанчалик жиддий даъво қилаётганига баҳо бериш имконини беради.



“Вилла” учун бу сафар байрам қандай ўтади?

Ўтган йили бирменгемликлар янги йилни шундай кутиб олишганки, уни ҳатто энг ёмон душманингизга ҳам раво кўролмайсиз. Пол Ламберт жамоаси ўшанда “Челси”га 0:8 ҳисобида мағлуб бўлган, “boxing day”даги уч ўйин натижасига кўра голлар нисбати минус 15га тенг бўлган.  Бу сафар улар “байрам”ни аввалроқ бошлаб юборишди. Уларнинг ҳисобида кетма-кет учта мағлубият бор. Мухлислари учун тўйни азага айлантирмасликни истаса, клуб бир амаллаб ўтган йилги сценарий такрорланмаслигига уриниши керак, ҳеч бўлмаса.

“Моуриньо” ва унинг “Челси”си


Яқинда Арсен Венгер ўз интервьюларидан бирида тўғри гапни айтди: “Модомики, ғалаба қозона олмас экансан, ҳеч бўлмаса мағлуб ҳам бўлма”. Жозе ва Арсен ўртасидаги муносабатлари “Ромео ва Жульетта”даги Мотекки ва Капулетталар оилаларини эслатса-да, “Челси” мураббийи мана шу принципни ўз жамоасига мана шу тиғиз паллада қўлласа, зарар қилмаган бўларди. Чунки, жамоа учун мавсумнинг бу қисми осон бўлмайдиганга ўхшаяпти. Лондон “аристократлар”и “Суонси”, “Ливерпуль” ва меҳмонда “Саутгемптон”га қарши тўп тепиши лозим бўлади. Агар Моуриньо пешқадамлардан кўп ҳам ортда қолишни истамаса, жамоаси имкон қадар эътиборлироқ ва эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишига тўғри келади.



“Арсенал” ўзига келиб олмаса бўлмайди

“Арсенал”нинг барча турнирлардаги ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди. Бироқ Венгер жамоаси кўрсатаётган ўйин савияси пастлаб қолгани йўқ. Бироқ, барибир бу қоқилишлар “канонирлар”нинг бошқа рақибларидан устунлигини йўққа чиқиши учун етарли бўлди ва ҳозир улар етакчиликни “Ливерпуль” билан бўлишишларига тўғри келяпти. Энди эса “Арсенал” учун қайтиш вақти келди. “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ва “Кардифф”га қарши ўйинлар эса бунга имкон беради, назаримизда.

П.С. Қуйида келаси уч тур ўйинлари билан танишинг

18-тур
26 декабрь
17:45    Халл Сити - Манчестер Юнайтед
20:00    Астон Вилла - Кристал Пэлас
20:00    Кардифф Сити - Саутгемптон
20:00    Челси - Суонси Сити
20:00    Эвертон - Сандерленд
20:00    Ньюкасл Юнайтед - Сток Сити
20:00    Норвич Сити - Фулхэм
20:00    Тоттенхэм Хотспур - Вест Бромвич Альбион
20:00    Вест Хэм Юнайтед - Арсенал
20:30    Манчестер Сити - Ливерпуль

19-тур
28 декабрь
17:45    Вест Хэм Юнайтед - Вест Бромвич Альбион
20:00    Астон Вилла - Суонси Сити
20:00    Халл Сити - Фулхэм
20:00    Манчестер Сити - Кристал Пэлас
20:00    Норвич Сити - Манчестер Юнайтед
22:30    Кардифф Сити - Сандерленд
29 декабрь
18:30    Эвертон - Саутгемптон
18:30    Ньюкасл Юнайтед - Арсенал
21:00    Челси - Ливерпуль
21:00    Тоттенхэм Хотспур - Сток Сити

20-тур
1 январь
17:45    Суонси Сити - Манчестер Сити
20:00    Арсенал - Кардифф Сити
20:00    Кристал Пэлас - Норвич Сити
20:00    Фулхэм - Вест Хэм Юнайтед
20:00    Ливерпуль - Халл Сити
20:00    Саутгемптон - Челси
20:00    Сток Сити - Эвертон
20:00    Сандерленд - Астон Вилла
20:00    Вест Бромвич Альбион - Ньюкасл Юнайтед
22:30    Манчестер Юнайтед - Тоттенхэм Хотспур

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика