Борха Валеро фаолиятини якунлади

Mirjalol Normatov
30 июн 2021, 22:38
"Фиорентина" хавбеки Борха Валеро футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Узоқ давом этган йўл якунланди. Футбол ўйнашни якунладим. Аслида буни мухлислари тўла стадионда амалга оширмоқчи эдим. Аммо ҳаёт шунақа экан, барча нарса сиз ўйлагандек бўлмас экан. Бирга ўйнаган барча жамоадошларимга миннатдорлик билдираман", - деди Валеро.

Валеро футболчилик фаолияти давомида "Реал Мадрид", "Вильярреал", "Интер" ва "Фиорентина" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›