"Боруссия" Холандни йўқотди

Sherzod Nurmatov
7 мар 2021, 02:25
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Бавария"га қарши ўйинда (2:4) жароҳат олди.

Норвегиялик 53-дақиқада Жером Боатенг билан тўқнашув пайтида оёғидан жароҳат олди. Холандга ёрдам берилди ва бир неча дақиқадан сўнг у майдонга қайтди.

Аммо, футболчи барибир учрашувнинг 60-дақиқасида алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд ушбу баҳсда дубль қайд этишга улгурди.

Холанд амалдаги мавсумда 28 ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 7 та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›