"Боруссия" хавбеки "Ньюкасл"га ўтишга рози бўлди

Alisher
25 ноя 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витцель "Ньюкасл" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Футболчи Англия клубига ўтишга розилик билдирди.

Бельгияликнинг немислар билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, шу сабаб у фаолиятини давом эттириш учун турли хил вариантларни кўрмоқда.

32 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1