"Боруссия" уч ўйинчиси билан хайрлашади

Alisher
31 дек 2021, 17:38
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси камида уч ўйинчи билан жорий мавсум сўнггида хайрлашади.

"Шпорлар" сафида кейинги мавсумда вингер Рейньер, ярим ҳимоячи Аксель Витсель ва ҳимоячи Марин Понграчич ҳаракат қилмайди.

Витселнинг дортмундликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, Рейньер ва Понграчичнинг ижара муддати эса якунига етади. Шунингдек, ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳам "Боруссия"дан кетишга яқин.

"Арилар" Бундеслигада 17 турдан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда, жадвалда иккинчи ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: WAZ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›