"Боруссия" Дортмунд Мадридда расмий машғулот ўтказишни хоҳламади. Нега?

Aslanov Jasurbek
22 окт 2024, 00:27
Дортмунднинг "Боруссия" клуби устози Нури Шахин унинг жамоаси нега Мадридда машғулот ўтказмаганини тушунтирди.

Олдинроқ, Дортмунд клуби кузатувлардан қўрқиб "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 3-тур ўйини олдидан расмий машғулот ўтказмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

- Нега жамоа Дортмундда машғулот ўтказди? Бу яширин кузатувлар билан боғлиқми?

- Навбатдаги ўйинларимизнинг кўпи меҳмонд ва биз бор имкониятларимиздан фойдаланишга хоҳлаймиз. Мен яширин кузатув ҳақида ўқидим, аммо бу бошқа нарса билан боғлиқ. Бугунги кунда биз таҳлил учун исталган видеони топа оламиз. Шунчаки футболчиларга уйда вақт ўтказиш учун имконият яратдим.

- Уйда ёки ўйин бўладиган майдонда машғулот ўтказишнинг фарқи борми?

- Битта жиҳат бор - самолётда 2 соат учиб, машғулот ўтказишга тўғри келади. Ягона муаммо шу. "Реал" бизнинг ўйинларни кўрган, биз эса уларникини" - деди Нури Шахин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As