

"Борнмут" 33 ёшли бразилияликнинг хариди борасида музокаралар олиб бормоқда. Томонлар сўнгги кунларда муҳокамаларда олдинга силжишди.
Бразилиялик дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Нету 2019 йилнинг июлидан бери "Барселона"да ўйнайди. У ўтган мавсум жамоа таркибида 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди.



