UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  1 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  43 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  3 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  55 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  11

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди Янгиликлар

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди

18 ноябрь куни аёллар чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунланди.

Чемпионлар тўқнашуви

Олий лиганинг 2021 йилги мавсумини мамлакатимизнинг амалдаги ("Сўғдиёна-W") ва собиқ ("Бунёдкор-W") чемпионлари ўртасидаги учрашув тугатиб берди (0:1).

Ушбу баҳснинг кўнгилдагидек ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ пойтахтдан бир гуруҳ журналистларни Жиззахга таклиф қилди. Ўйин ҳам шунга мос равишда анча қизғин ўтиб, мунозарали вазиятларни ҳам юзага келтирди.

Учрашув ҳакамларга аталди (?)

Ўйиндаги ягона гол "Бунёдкор" вакиласи Азиза Норбоева томонидан урилди. Шу туфайли у майдондаги асосий фигура сифатида эсланиши керак эди. Аммо ҳакамлар бригадаси бунга йўл қўймайдиган бўлди. 

Гап беллушув тақдирини ўзгартириб юборувчи қўпол хатолар ҳақида кетяпти. Мезбон жамоа расмийлари 2 эпизодда (оффсайд туфайли ҳисобланмаган гол ва 67-дақиқада белгиланмаган пенальти) учрашувни бошқарган Розиябону Юсупованинг манзилига кескин эътирозларини йўллашди. Ўз навбатида рефери жиззахликлар устозини дастлаб огоҳлантирди, кейин қизил карточка билан жазолади. 

Аммо, минг афсуски, такрорий лавҳалар Шерали Бобоқуловнинг эътирозларида жон борлигини тасдиқлагандек кўриняпти. Ҳакамнинг хатолари "Сўғдиёна"нинг тоза голини йўқ қилиб, қўшимчасига яна битта потенциал гол (пенальти)дан маҳрум қилгандек...

Ҳамма хурсанд бўлди

Ҳа, Розиябону Юсупованинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин барчада байрам кайфияти пайдо бўлди. Элмира Гулямова бошчилигидаги "Бунёдкор" асосий рақибдан тортиб олинган 3 очкони нишонлаган бўлса, Шерали Бобоқулов шогирдлари олтин медалларни қутлашди.

Тақдирлаш маросимида "Бунёдкор-W" қизларига чемпионатнинг кумуш медаллари топширилди.

"Бўрилар" форварди Диёрахон Ҳабибуллаева чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

"Сўғдиёна-W" аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар мамлакат кубоги финалида ҳам ўзаро тўқнаш келишади (23 ноябрь куни пойтахтда). Ўтказиб юборманг!

Энди эса Олий лигамиз учун махсус ишлаб чиқилган кубокни томоша қилинг.

4 йил олдин ташкил топган клуб қисқа муддат ичида мамлакат чемпионатини ютди. Бу кимнинг хизматлари меваси эканини биласизми?

МАҚОЛА: Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий 

Муаллиф :
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика