
Клуб матбуот-хизматининг хабарига кўра, янги шартнома 2016 йилгача давом этади. Футболчининг амалдаги шартномаси эса 2015 йилнинг июнида тугайди.
194-сантиметр бўйга эга футболчи “Бордо” сафида 2006 йилдан бери ўйнаб келади. У бу клубга "Сентр Салиф Кейт"дан ўтган эди. Ўтган мавсумда Диабате “Бордо” сафида 24 та ўйин ўтказган ва 8 гол уриб, битта натижавий тўп узатишни амалга оширган.