Бонуччи тумов сабаб Италия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди
Tolibjon Qosimov
22 мар 2017, 19:08
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи сешанба куни эрталаб Италия терма жамоаси машғулотида иштирок этмади.
Бу ҳақда "Football Italia" хабар берди. Футболчи тумовга чалинган. Ҳозирча касалликнинг қай даражада эканлиги ва футболчининг ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албанияга қарши ўйинда иштирок этиши номаълум.