UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  0 23:10Салоҳ қайтди!  5 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  6 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик" Янгиликлар

Бобуржон Омонов: "Мухлисларни соғиндик"

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Бухоро” ҳимоячиси Бобуржон Омонов бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Бизни жуда қийин ва муҳим ўйин кутиб турибди. “Қўқон-1912” жамоасига турнир жадвалидаги ўрнига қараб баҳо бериш тўғри эмас. Одатда битта ўйин тақдирини ҳал қилувчи кубок баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Қолаверса, давралар оралиғида бу жамоа анча яхши ижрочилар билан ўз сафини тўлдирди. Ана шу ҳолатнинг ўзи ҳам ўйин шиддаткорлигини таъминлайди.

Меҳмондаги голли дуранг бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкин. Аммо биз нима бўлганда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимиз қаршисида ўйнар эканмиз бундан бошқасига ҳаққимиз ҳам йўқ. Давралар оралиғидаги танаффусда мухлислар билан бир-биримизни анча соғиниб қолдик. Дийдорлашувни эса ғалаба билан нишонлаш ёқимли бўлади, - дейди Бобуржон Омонов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика