

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Анвар Охунов "championat.asia"га хабар қилди. Ҳуқуқий жиҳатдан "Локомотив" жамоасига тегишли бўлган Йўлдошев бу жамоада рақобат юқори эканлиги боис, кўп вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлаётганди. Шунинг учун иккинчи даврада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун асли фарғоналик бўлган ҳимоячи "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқда.
Қўқонликлар бош мураббийи Тоҳир Кападзе ҳам мудофаа чизиғини айнан Йўлдошев ёрдамида кучайтиришни режалаштирган. Шу боис ЖЧ иштирокчиси катта эхтимол билан иккинчи босқичда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Исломбек Рустамбеков



