UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  1 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  11 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  12

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз футболчилари 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Айтайлик, биринчи бўлимда  бизда хато ва камчиликлар кузатилди. Танаффусдан кейин ташаббус биз томонга ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Гол уришимиз бўлган вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда бизга, иккинчи таймда меҳмонларга омад кулиб боқди.

- Микола Агапов ўйин давомида кўп хатога йўл қўйди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз айнан шу масалада ишлаяпмиз. Аслида Микола ажойиб футболчи ва потенцияли юқори. Бироқ унга совуққонлик етишмаяпти. Шу сабабли машғулотларда у билан ишламоқдамиз.

- Молочко захира олинди. Унга охиригача имконият берилса яхши бўлармиди...

-  Молочкони захирга олишимизга сабаби бу ўйин режамизда бор эди. Биз унга 60 дақиқалик режа қилган эдик. Молочкодан ташқари бизда Саид Ғуломов ҳам бор. у ўйинни кучайтириши керак эди. 

- Худоёрхон Сагдуллаев мавсум бошидан бери ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушмоқда.

-  Унда ҳам худди Агаповдаги ҳолат мавжуд. Биз мураббийлар штаби унинг ҳам потенциалини юқори баҳолаймиз. Захирадан майдонга тушаётганига келсак, бу ўйинга бўлган режага боғлиқ. Бугун ҳам у иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди ва шу сабабли захирадан майдонга тушди.

-  Айтингчи, бугун жамоа хато қилдими ёки сиз?

-  Бугун мен ёки жамоа хато қилди демайман. Жамоада бутун мураббийлар штаби ишлайди. Қарорни биргина ўзим қабул қилмайман.  Бугун мураббийлар хато қилди демайман. Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди. Футболчилар ҳам хато қилди демайман.

-  Кўриниб турибдики, бугун асосан сиз майдон четида футболчиларга кўрсатма бердингиз. Жамоада мураббий ўзгардими?

-  Дилявер акани озгина мазаси йўқ эди. Натижада, ўйинга 3 кун қолганида қўшилди. Бунга қадар мен ёрдам бериб тургандим. Ҳозир биз биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

-  "Машъал" биринчи ва иккинчи давра баҳсларида "Андижон"га ютқазганди. Бугун жамоа ўйинида ўзгариш кўзга ташландими?

-  Бундан аввалги ўйинда ҳам “Машъал” ёмон ўйнамаган. Унда мен U-19 жамоасида ишлаётгандим. Айтайлик, аввалги баҳсда “Машъал” қайсидир жабҳада рақибга ютқазди, демаган бўлардим. “Андижон” ҳам аввалги беллашувда яхши ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика