UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55"Сассуоло" "Ювентус"дан Локателли учун 40 миллион евро сўради  2 13:32"Ювентус" таянч ярим ҳимоячи позицияси учун икки ўйинчини ўрганмоқда  1 13:10Америкалик энг қиммат футболчилар  1 13:07"Ҳужум чизиғида муаммолар бор. Суперкубок - ютишимиз керак бўлган янги соврин". Питер Хюистра иштирокидаги матбуот анжумани  12 12:48Карикатура: Пеленинг рекордлари янгиланмоқда, у ҳатто мураббий бўлмаган бўлса ҳам, Гвардиоладан қўрқмоқда  1 12:25"Манчестер Юнайтед" ўзининг "нурсиз дуранглар" рекордини такрорлади  2 12:00Альба: "Жамоа ҳеч қачон Куманга шубҳа қилмаган"  16 11:35Ўзбекистон U22 терма жамоаси Антальядаги халқаро мусобақада қатнашади  4 11:32Фавр "Лион"ни бошқариши мумкин  0 11:10XXI асрда энг кўп гол урган футболчилар  41 10:48Карикатура: "Реал" мухлислари бугун  18 10:25Эшитдик-да! Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Андижон"да бошлайди  41 10:15Скалони: "Месси терма жамоада ҳатто "Барселона"дагидан ҳам яхшироқ кўринади"  6 09:58Olamsport: Боксчимиз АҚШга жўнаб кетди, Хабиб Нурмагомедов секундант ва бошқа хабарлар  1 09:43"Челси"нинг икки футболчиси "Ливерпул"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6

Бобир Абдихолиқов "Рух"да янги Шацких бўладими? Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов "Рух"да янги Шацких бўладими?

Куни кеча ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқовнинг Украина премьер-лигаси вакили бўлган "Рух" жамоасига кўчиб ўтди.

Ваниҳоят, узоқ кутилган трансфер амалга ошди. Бобирга Украинадан ташқари Словения, Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, Қатар каби чемпионатлардан ҳам чорловлар тушганди. Осиё клублари футболчимизга катта маблағ таклиф қилганига қарамасдан, Бобир Европа чемпионатларида тўп тепишни истади ва якунда Укранинанинг "Рух" жамоаси вариантида тўхталди. Хўш, бу унинг учун қай даражада фойдали қарор бўла олади? Олдинда уни нималар кутмоқда? "Рух" қандай жамоа? Шу ва бошқа саволларга қуйидаги мақола орқали жавоб бериб ўтишга ҳаракат қиламан. 

Барчангизга маълумки, мазкур клубда ўз вақтида ҳамюртимиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши тўпурари Максим Шацких тўп тепган. Мухлислар шу орқали қисман бўлсада бу жамоа ҳақида маълумотга эгалар, дея оламиз. Келинг, дастлаб, клуб ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. Зеро, футболчининг ўзига ўтишдан аввал унинг жамоаси ҳақида фикр юритсак мақсадга мувофиқ бўлади.

 2003 йилда Мирон Маркеевичнинг ташаббуси билан "Рух" номли футбол клуби ташкил қилинди. Клуб ўз олдига академиясига таянган ҳолда ёшлар билан муваффақиятларга эришишни мақсад қилган. Жамоа Украина чемпионатида бу йил дебютини ўтказмоқда. 

Бош жамоа бир неча мавсум давомида вилоят биринчилигида тўп тепган. Кейинги йилларда жамоа илк маротаба Украина чемпионатининг ҳаваскорлар лигасида, кубок турнирида куч синашди. Бунда львовликлар уч йил ичида икки маротаба кумуш ва бир маротаба олтин медалларга эга чиқишди.  Унга қадар асосан маҳаллий ёшларга таянган "Рух" 2015 йил ўз сафига икки нафар юлдуз футболчиларни қўшиб олади. Булар "Динамо Киев" жамоасининг собиқ футболчилари Александр Алиев ва Максим Шацкихдир.

Бугунги кунда жамоани украиналик Иван Федьик бошқармоқда. Ушбу мураббий 2013-2014 йилларда "Краснодар" жамоасида Олег Каноновга яқиндан кўмаклашган, 2017 йил эса "Ростов" бош жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган. Ўтган мавсумдан эътиборан эса "Рух"да бош мураббий лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. 

Клуб ўз уй ўйинларини Львов шаҳридаги "Арена Львов" стадионида ўтказади. Мазкур стадион 2012 йилги Европа чемпионати ўйинларини қабул қилган. Мазкур арена "Б" гуруҳидан ўрин олган Германия - Португалия 1:0, Дания - Португалия 2:3, Дания - Германия 1:2 учрашувларига мезбонлик қилган. 

Айни пайтда 2021 йил 2 февраль ҳолатига кўра жамоада 4 нафар легионер бор. Булар словениялик Давид Зец ҳамда Эрик Глига. Сербиялик Милош Стаменкович, исландиялик номдор футболчи Рагнар Сигурдссон. Исландия футболининг ёрқин вакили фаолияти давомида "Фулхэм", "Копенгаген", "Ростов", "Рубин" каби жамоаларда тўп тепган. Демак, Бобир Абдихолиқов жамоага бешинчи легионер сифатида ташриф буюрди. Бевосита у ҳаракат қиладиган ҳужум позициясида рақобат анча кучли эканлигини кўришимиз мумкин. Бу чизиқда энг ёши каттаси 1994 йилда туғилган Святослав Козловскийдир. Бошқа форвард Юрий Климчук, у 2019 йилда жамоага келган ва шу вақгача 27 ўйинда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 

"Рух" ҳозирда  Украина премьер-лигасининг 2020/21 мавсумида 13та ўйиндан сўнг 10 очко билан 13-ўринда кетмоқда. 

Клуб кўпроқ ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратган ҳолда босқичма-босқич ривожланишни мақсад қилган. Ўз академияси ва базасини ҳам қурмоқда. Клуб базаси атрофида  11та катта ва 5та кичик майдонлар қад ростламроқда. "Краснодар" раҳбари Сергей Галицкий каби Козловский ишни академия қуришдан бошлади ва у Львов чеккасидаги Винники ўрмонзорларига пойдевор ўрнатди. 2018 йил бошланган қурилиш ишлари айни пайтда якунига етиб улгурди. Қизиғи, миллионер томонидан мазкур иншоот қурилаётган пайтда "Рух" Украина биринчи лигасининг ҳам ўртамиёна жамоаси эди. Ҳеч ким бу маскан ҳақида билмади. Фақатгина қурилиш ишлари ўз поёнига етишига яқин бу сарой очиқланди ва бутун Украина, керак бўлса Россиянинг топ клубларининг "ҳасади"ни келтирди.

Демак, ўрмонзор ва катта кўл олдида қуйидаги қурилиш ишлари амалга оширилди:

- 8та стандарт майдон. 3 таси сунъий, 5таси ярим сунъий.

- 5000 кишига мўлжалланган усти ёпиқ манеж.

- 2500 кишига мўлжалланган спорт ўйинлари учун зал.

- Бассейн, спорт тиббиётини ўз ичига олган тикланиш комплекси.

- 400 нафар футболчига мўлжалланган ётоқ.

- Академия билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи бўлган клублар учун 300 нафарга мўлжалланган қўшимча ётоқ.

- Турнирлар ўтказиш учун 200 нафар кишига мўлжалланган хостел ва меҳмонхона.

Тез орада "Рух" "City Football Group" кампанияси билан ҳамкорликни бошлайди. Айтиб ўтиш жоиз, ушбу компанияга дунёдаги машҳур клублар аъзо ҳисобланади. "Манчестер Сити", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн Сити" каби жамоалар ва ҳоказо. Қайсидир маънода бу ўзимизнинг "Насаф"га ўхшаб кетади. Бобир Абдихолиқовнинг агентлари шу жиҳатларини ҳам ўйлашгани таҳсинга лойиқ. Бобирнинг  янги жамоага ўтишида ўша ер муҳитига мослашиши, қийналмаслиги, жамоага тезда киришиб кетиши ва бошқа омиллар ҳам инобатга олинган. Ўйлаймизки, "Рух" унинг ривожланиши учун дастлабки қадам вазифасини бажаради. 

Украина чемпионатида ўз ўрнини топиб кета оладими? Барчангизда шундай савол туғилиши табиий. Биринчидан, у бирданига катта ва юлдузларга тўла жамоага боргани йўқ. Таркиб ва жамоа ўртамиёна. Йўқолиб қолмайдими десак "Рух" "Динамо Киев", "Шахтёр", ёки Россиянинг "Зенит", ЦСКА клуби эмас. Таркибда икки нафар 1986 ва битта 1988 йилда туғилган футболчи бор. Қолганларнинг ёши у қадар катта эмас. Жамоанинг умумий ёши 25,4.  Фақатгина дастлабки мослашиш, жамоадошларини тушуниш жараёнидан тезда ўтиб олса бўлгани. Ўйлайманки, Абдихолиқов ўзини кўрсатиши учун айни мос жамоа. "Рух" кўрсатаётган ўйинга кўникиш ҳужумчимизга қийинчилик туғдирмаслигини тахмин қилиш мумкин. Боиси, жамоа "Насаф" ва "Краснодар" сингари ҳужумкор ва комбинацион услубда ҳаракат қилади. 

Сайтимиз орқали хабар берганимиздек футболчи янги жамоасида Максим Шацких ўйнаган 16-рақамни танлади. Аслида у Қашқадарё вилоятига ҳурмат тариқасида 70-рақамни танлаётган эди. Аммо, банд эканлиги боис бошқа рақамни олди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз иқтидорли форварднинг Украина Премьер Лигасига йўл олишида Максим Шацких ва championat.asia сайти раҳбари Ғайрат Ҳасбиулиннинг ҳам ўрни катта бўлди. Айнан Макс "Рух"дагиларга Бобирни кўриб чиқишни тавсия қилган. 

Футболчимизнинг легионер сифатидаги фаолиятининг дебочаси муваффақиятли чиқишига тилакдошмиз.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+2   
21 фев 13:59:42
Bruno Fernades
Yangi Bobur bo'ladi keyingi yil shahtyorda kutamiz nasib qisa
+1   
21 фев 17:19:53
Futbol+-
Бобирни Винисиусга ухшатдим. Худо хохласа тупурар булади.
   
22 фев 14:27:07
Gap yoo
Muhammadqodir Muhtorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuni bo'lib bo'lib (yani 1 kunda 1 ta) chiqarsalaring qiziq roq bo'lardi. Bobur Abduxoliqov nma Ahad Qayum nma bop ketttyu
Bobur bilan Ahad Qayumni solishtiropsizmi Ahad Qayum 1mlrli porachi Bobur esa pulni emas futbolni tanladi
   
21 фев 22:43:21
Haqiqat_2
Словения, Россия, Саудия Арабистони??? Абдулазиз ёлғон маълумот тарқатма, бунинг учун жавобгарлик бор?! Нима Насафда у ЧЛда зўр ўйнадими ёки Терма жамоада голлар урдими?! Одамларни лох диб ўйлавосанми?!
   
21 фев 17:19:38
Futbol+-
Бобирни Винисиусга ухшатдим. Худо хохласа тупурар булади.
   
21 фев 16:51:16
Vista 1981
Xar kuni rux klubini 10 maydoni bor yarmi suniy yarmi yarimsuniy xuddi krasnodarga öxshidi. böldi bilib böldik
   
21 фев 15:55:00
Chelsea England
O'z ustida ishlasa albatta o'sib yetakchi jamoaga o'tadi, agar 1 haftadan keyin gucci do'konlarida selfi tushib yursa Ahad Qayumning "Xo'rlanib uyga qaytish" filmida bosh rolni ijro etadi.
   
21 фев 15:05:56
GOLfutGOL
Shatskix bo'maydi Bobur 70 boʻladi inshaalloh Goledor Bombardir bo'ladi
-2   
21 фев 13:59:26
Muhammadqodir Muhtorov
Shuni bo'lib bo'lib (yani 1 kunda 1 ta) chiqarsalaring qiziq roq bo'lardi. Bobur Abduxoliqov nma Ahad Qayum nma bop ketttyu
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика