UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  0 20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома тузди.

Ушбу трансфер амалга ошишида championat.asia сайти ва Football Group компаниясининг ҳиссаси катта бўлди. Футболчининг агенти Гайрат Хасбиуллин ушбу трансфер ҳақида ўз фикрларини билдирди:

"Биз нима учун айнан "Рух" клубини танладик? Чунки клубнинг ривожланиш йўли бизга маъқул келди. Бунда фикримиз бир жойдан чиқди. "Рух" худди "Насаф" ва "Краснодар" каби асосий эътиборни академияга қаратади ҳамда ёшларга кўп имконият беради. Айни пайтда "Рух" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Иван Федик 2013-2014 йилларда "Краснодар"да ишлаб тажриба орттирган. Бош мураббий Элдор Шомуродовни яхши танир экан, у Шомуродовга қўнғироқ қилиб Бобир ҳақидаги маълумотларни сўради. Ушбу трансфер амалга ошишида Максим Шацкихнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор. У "Рух" вакилларига қўнғироқ қилиб Бобирни тавсия қилди.

Кўпчилик айни пайтда "Рух" клуби эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб салбий фикрлар билдиришмоқда. Бу хато фикр, сабаби биз клубдаги молиявий ҳолат, академия, шароитлар ва ривожланиш йўли билан танишиб чиқдик. Барчаси аъло даражада.

"Рух" клубида 11та машғулот майдони бор экан, бассейн, кортлар, беш юлдузли база, бир вақтнинг ўзида 400 нафар футболчини қабул қила оладиган овқатланиш жойига эга. Яқин вақт ичида ушбу клуб Украинанинг топ клублари қаторидан жой олади. "Рух" бир неча йил ичида "Шахтёр" ва "Динамо" даражасига етиб олади.

Бундан ташқари биз бош мураббий билан шахсан гаплашдик ва у Бобирни жамоада кўришни исташини маълум қилди. Бу трансфер амалга ошишида жуда катта роль ўйнади. Биз Россия премьер-лигасига кўчиб ўтган ва майдон ташқарисида қолиб кетган футболчилар каби хатога йўл қўйишни хоҳламадик. Бобир учун бу клуб Европага трамплин бўлишига умид қиламиз ва ишонамиз.

"Рух" комбинацион футбол намойиш этади, бу эса Бобирга мос тушади. Жамоа пас билан ўйнашни, тўпни ўзида сақлаб туришни хуш кўради. Бу ҳам танловда муҳим аҳамият касб этди".




Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика