UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Карикатура: Сульшер ва МЮ рекордга бир қадам қолганда "Ливерпуль"ни тўхтатди  2 11:46ЕЧЛ. "Атлетико" - "Байер" ва қолган ўйинлар учун тахминий таркиблар  0 11:06"Барселона" ва "Атлетико" норасмий келишувга эришди. Унга кўра "Барса" Мадрид клубига 15 миллион евро ўтказиб беради  3 10:48Ўзбекистон Лига Кубоги. Бугун финалчилар маълум бўлади  19 10:41Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Наманган вилоятида бўлишди  13 10:40Карикатура: ЕЧЛ 3-тур ўйинларидан бир кун олдинги кеча  5 10:19"Реал" қишки трансферлар ойнасида янги ўйинчи харид қилмоқчи эмас. Нега?  8 09:50Ла Лига клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди   0 09:35Спорт оламидаги таъсир доираси юқори бўлган агентлар рейтинги эълон қилинди   9 09:20АПЛ. "Шеффилд Юнайтед" - "Арсенал" 1:0  1 09:2026 йил ичида илк марта “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби кейинги йили номзодлар қаторига киритилмади   51 09:17А Серия. "Брешиа" - "Фиорентина" 0:0  0 09:05Эмери: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”   2 08:51“Шеффилд Юнайтед” дарвозабони АПЛ етакчиси бўлиб турибди   3 08:44“Арсенал”нинг мағлубиятсиз ўйинлар cерияси 2 ойда якунига етди   3

Интервью. Бобир Абдихолиқов: "Бу авлод билан Олимпиадага чиқиш шарт. Баҳонага ўрин йўқ" Янгиликлар

Интервью. Бобир Абдихолиқов: "Бу авлод билан Олимпиадага чиқиш шарт. Баҳонага ўрин йўқ"

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов билан уюштирилган интервьюда футболчи ОТЖ иштирок этадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига ташланган қуръа, Олимпиада йўлланмаси ва "иккинчи уйи"га айланган "Насаф"ни Ўзбекистондаги қандай жамоага алмаштириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Қуръадан олдин саватчаларга қараганимда, ҳар бир саватчада камида биттадан кучли жамоа турганди. Шу боис камида иккита кучли рақиб тушишини кутгандим. Якунда эса кутганимдан ҳам кучлироқ гуруҳ тушди. Бу "квартет"ни "ўлим гуруҳи" деб айтиш мумкин. Лекин биз гуруҳдаги рақиблардан қўрқаётганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Навбатчи ўйинлар йўқ. Муҳими, мусобақани ғалаба билан бошлаб олиш лозим. Бу гуруҳдан чиқиш учун камида иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт", - дея яқиндагина Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига ташланган қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Бобир Абдихолиқов.

- Бобир, вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, таркиб ҳақиқатдан кучли. Айниқса танлов борасида муаммо йўқ. Олимпия терма жамоамизга номзод барча футболчилар нафақат Суперлига жамоасида ўйнайди, балки ўз клубларида етакчи ролларда ҳам ўйнашмоқда. Яъни, яхши авлод етишиб чиқмоқда. Шуни эътиборга олиб айтсак, бу сафар олимпия йўлланмасини қўлга киритишга қодирмизми?

- Тўғри айтдингиз, ҳар битта клубда ҳозирги таркибимиздаги кўпчилик футболчилар етакчи ролларда. Танлов зўр. Таркиб кучли. Ҳар бир позицияда камида иккита футболчи бор. Рақобат зўр. Бу эса футболчиларни ўсишига ҳам кўмак беради. Ўйин сифати ҳам шунга яраша ўсади. Ҳар тарафлама яхши таркиб йиғилган. Бундан танловдаги таркиб билан олимпияга чиқиш керак, деб ўйлайман. Ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ. Осиё чемпионатига боргандан кейин барча бир хил шароитга эга бўлади. Фақатгина тайёргарлик босқичида хатога йўл қўйилмаса бўлгани.



- Друлович бошчилигида штабда авваллари бошқа мутахассисларда кузатилмаган ва сизга энг маъқул келган жиҳат нима? Фарқ борми ёки бошқа мураббийларда бўлгани каби жараёнларми?

- Друлович европалик мутахассислиги сезилиб туради. Профессионал. Ҳар бир кичик детални ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Друлович жамоавий ўйинни шакллантирмоқчи. Агарда буни эплай олсак, унда унча-мунча рақиблар биз билан чинакамига қийналиб қолади.

- Мураббий футболчилар билан машғулотлардан ташқари алоҳида юзма-юз суҳбат қурадими?

- Шахсан мен билан алоҳида гаплашмаган. Ўйлашимча, ҳеч ким билан индивидуал суҳбат қурмаган. Асосан шу машғулотлар пайтида бирор бир машқни бажараётганда хатога йўл қўйилса, унда олдимизга келиб тушунтиради.

- Бобир Абдихолиқов Друлович жамоасида тўпурарга айланган. Ваҳоланки сиз ОТЖда, охирги пайтлар "Насаф"да ҳам марказий ҳужумда эмас, балки қанот вингери сифатида ўйнамоқдасиз. Бундай самарадорликни сабаби нимада?

- Ҳар бир ўйинда максимал кучим билан ҳаракат қилиб, гол уриб, жамоага ёрдам беришни истайман. Бу хоҳ клуб бўлсин, хоҳ олимпия терма жамоасида. Шунчаки охирги пайтлар ОТЖ таркибида омадим кўпроқ чопмоқда. Вазиятларни голга айлантиришда самаралироқ ўйнамоқдаман.

- Осиё чемпионатида шахсий мақсадлар қандай? Чемпионатда нафақат олимпия йўлланмаси, балки чиройли ўйин кўрсатган ҳолда кейинчалик хорижлик скаутлар назарига тушиб, легионерга айланиш имконияти ҳам юқори бўлади...

- Тўғри, бу борада мақсад кучли. Аввало ёшлигимдаги орзуларимдан бири, яъни олимпия йўлланмасини қўлга киритишни истайман. Бунинг учун ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлаб, жамоага ёрдам беришга интиламан. Бу орқали эса хориж клублари назарига ҳам тушиш имконияти пайдо бўлади. Табиийки бундай имкониятни ҳам қўлдан чиқармасликка интиламан. Муҳими, олдимизга қўйилган вазифани уддалаш. Қолгани иккинчи даражали.



- "Насаф"даги фаолиятингиз борасида нима гаплар. Охирги пайтлар қанот вингерида кўп кўрдик. Ҳумоюн Муртазоев эса марказий ҳужумда. Бобир Абдихолиқов буткул вингерга айландими ёки ҳали Муртазоевга марказий ҳужумда ҳам рақобатни қайта уйғотадими?

- Мураббийларнинг қарори бўйича иш тутаман. Рақобат ҳар доим бўлади. Қанотдами, марказдами фарқи йўқ, муҳими қайси нуқтада бўлмасин жамоага нафим тегса бўлгани. Рўзиқул Бердиев ўйин давомида вазиятга қараб Ҳумоюн билан жойимизни алмаштириб ўйнашимиз мумкинлигини таъкидлаган. Шу боисдан ҳам гарчи қанотда ўйнаётган бўлсамда, ўйин боришига қараб марказда ҳам кўриниш беравераман.

- Хориждаги масала ўз йўлига. Ички чемпионатда бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқдами?

- Тўғриси, Ўзбекистонда "Насаф"дан бошқа жамоага ўтишим қийин. Бу гапни аввал ҳам таъкидлаганман. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Шунчаки ҳозирги кундаги бор вазият. "Насаф" менинг иккинчи уйимга айланган. Бошқа жамоага ўтишим қийин. Лекин футболчилик фаолиятида ҳар қандай ҳолатлар учраши мумкин.

- Дейлик бир клуб Бобир Абдихолиқовни трансферини "Насаф" билан келиша олди, гап футболчида қолган. Шундай пайтда сизни ҳам рози қилишга қодир таклифларга қандай қарайсиз?

- Агарда "Насаф"ни қониқтирадиган жамоа мени олишни истаса, унда биринчи навбатда ўша жамоанинг мақсад ва вазифалари муҳим ўрин тутади. Исталган футболчи чемпионлик учун курашадиган жамоага ўтишни, ОЧЛда ўйнашни истайди. Бу орқали эса ўсади ва хорижга кетиш имконияти пайдо бўлади. Шундай таклифлар бўлса, балки ўша клубга ўтишим мумкин. Агарда "Насаф" ҳам кетишимга розилик билдирса...


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +42   

Фикрлар

+4   
08 окт 14:09:54
Neftci&Barca
Ниятлар зўр! Олимпиячиларни ниятлари рўёбга чиқсин ва олимпиадада бизни футболчилар чиройли ўйин кўрсатишини жудда хохлаймиз! Бўшашманглар йигитлар, Сизларга бутун Ўзбекистон мухлислик қилишади!
+2   
08 окт 13:58:16
Saypiev D
Andijondegi bolani olish keragidi Shaxzod Ubaydullayev juda istedotli bola
+1   
08 окт 19:12:20
Sergio Kun Agüero
Bobur haqiqiy xujumchisan. Buni oqla hammasi quruq gap bo'lib qolmasin. Amalda isbotini ko'raylik. Xudoni o'zi qo'llasin sen va seni jamoadoshlaringni. Ilohim O'zbekiston g'ururini, shanini, obro'sini ko'tarishga o'z xissangni qo'sh. Koson, Qashqadaryo hatto butun O'zbekiston qo'llab-quvvatlaydi sizlarni faqat g'alaba va chiroyli o'yin kutamiz...
+1   
08 окт 15:19:00
Draik
Молодец Бобур тиник фикрлар экан! Ватан туйгуси бор уйинчи! Омад ишларга ва албатта олимпиадага чикасизлар Инша Оллох!
   
09 окт 18:49:46
Азамат0968
Тўғри фикрлаган. Эндиям олимпиадага бора олишмаса ваапшше шарманда.
   
08 окт 22:08:14
Фк Спартак
Ўзбекистон ОТЖ Р.Бердиевни бош мураббий этиб тайинлаш керак эди
   
08 окт 16:55:33
Alifut
Shu bolani mtj chaqirish keragidi
   
08 окт 16:54:31
Alifut
Shu bolani mtj chaqirish keragidi
   
08 окт 16:52:43
Ilhomjon Dadaboyev
Saypiev D фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andijondegi bolani olish keragidi Shaxzod Ubaydullayev juda istedotli bola
Rostanam shu bolani olsa bolardi yigin boshidan beri 30 ta fudbolisni tanlavolgan almashtirib chaqiraveradi oxiri bu yam soqqani olib ketvorafmdi shekili
   
08 окт 15:35:05
Sanjar Kurbanov
Зора 1-2 йилда Элдорни олдига термада муносиб шерик булади.
   
08 окт 14:04:23
Abdulaziz28
Kosonimizni fahrisan omad senga ukam
   
08 окт 14:02:04
furxad
Oldingi olimpiya saralashidaham tarkib ansha kushli edi
   
08 окт 14:01:01
Zamondoshlar1991
hahahah
   
08 окт 13:54:44
$$FAHRIDDIN$$
Ha erkak erkak
   
08 окт 13:52:03
Bobur Sadullayev
xay
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг