Боатенг: "Милан"ни бундай аҳволда кўриш мен учун оғир"

Tolibjon Qosimov
22 мар 2014, 14:34
"Шальке" ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг собиқ клуби "Милан" ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Милан"ни бундай аҳволда кўриш мен учун оғир, сабаби ҳамон бу клуб мухлисиман, у доим юрагимда қолади. Кларенс Зеедорф, жуда кучли футболчи эди, аммо мураббий сифатида тажрибаси у қадар кўп эмас.

Келиб дарҳол вазиятни яхши томонга ўзгартириш доим оғир. Кларенс ажойиб мураббий бўлиши мумкин, бироқ унга маълум вақт керак.

Марио Балотеллига келсак, унга жуда катта босим амалга оширилмоқда. У ҳали жуда ёш ва энг яхши ўйинлари олдинда".

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›