

“Клопп шубҳасиз дунёнинг энг яхши мураббийи. Унда мураббий учун барча зарур хислатлар мужассам. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилардан сўранг уларни жавоби шундай бўлади: “Клопп энг зўр мураббий, мен у учун ҳамма нарсага тайёрман”.
Дортмундда шундай футболчилар бор эдики, ярим йил давомида атиги 5 дақиқа майдонга тушишган. Аммо уларнинг барчаси мураббийдан рози эди. Клоппнинг машғулотларида ҳар бир футболчи юқори иштиёқ билан шуғулланар, ҳар бири футболчи жамоанинг муҳим қисми эканлигига ишонарди. Шу сабаб у жаҳондаги муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади”, дейди Кевин.



