UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  53 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман" Янгиликлар

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Дэйли Блинднинг отаси Данни Блинд расман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Катта Блинд Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Луи ван Галга ёрдамчи бўлган ва кейинроқ Гус Хиддинкнинг мураббийлар штабида ишлади.

Дэйли Блинд машҳур футболчи оиласида яшаш қандайлигини сўзлаб берди.

"Отам футбол юлдузи эканлигини фақат мактабда билганман. Олдин отам футболдаги фаолиятини якунламагунича буни тушунмаганман. Мен фақат 1995 йилдаги Чемпионлар лигасининг фото ва видео лавҳаларини кўрганман.

Ҳозир эса унинг барча ўйинларини биламан, аммо унинг ўйнаганини стадионда кўрмаганман. Эслайдиган биринчи нарсам, отамнинг "Аякс"даги сўнгги учрашуви. Жуда кўп одамлар унинг исмини айтиб куйлашар эди. Ўша пайтда трибунада онам билан бирга эдим. Онам мени бағрига босиб роса йиғлаган. Ўшанда "Нега онам йиғлаяпти? Бу футбол ўйнаётган отамку" деб ўйлаганман. Кейинроқ эса бу учрашув отамнинг сўнгги ўйини эканлигини билдим. Баҳсни эслай олмайман, фақат майдондаги атмосфера ёдимда.

Кичкиналигимда отам билан бирга футбол ўйнар эдик. Аммо бу жуда кам содир бўлар эди, чунки "Аякс" мактабига эрта борганман. Отам кўпинчи шундай дерди: "Яхши, ярим соат ўйнаймиз, кейин эса дўстларинг билан ўйнайсан" - дейди Блинд.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика