Блаж Слишкович КХДР бош мураббийига айланиши мумкин

Narzulla Saydullayev
25 дек 2014
Югославия футболининг собиқ афсонаси Блаж Слишкович КХДР терма жамоасининг бош мураббийи сифатида иш бошлаши кутилмоқда.
Шу кунларда музокаралар якунланган ва КХДР томонининг якуний жавоби эълон қилиниши лозим. Болқон футболида кўзга кўринган футболчилардан бири бўлган Слишкович "Марсель"да ўйнаган пайтларда Зиданнинг кумирига айланган. "Хайдук", "Марсель", "Пескара", "Ланс", "Ренн" каби клубларда ўйнаган Слишкович Босния ва Герцеговина, "Хайдук", "Широки Бриег", "Ал Ансор" ва "Циндао Жонун" сингари жамоаларда мураббий сифатида ишлаган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia