Биз бормаган турнирда ярим финалчилар аниқланди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2014, 16:29
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги "Ривожланиш Кубоги-2014"да ярим финалчилар анинқланди.
Ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланган Россия терма жамоаси финляндиялик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Қуйида чорак финалнинг барча натижалари билан танишишингиз мумкин.

Россия - Финляндия  2:1
Украина - Эрон  4:0
Литва - Грузия  0:0, пен. бўйича 5:3
Беларусь - Латвия  5:4

25 январь куни ярим финалда Украина - Беларусь ҳамда Литва - Россия жуфтликлари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Эслатиб ўтамиз, ЎФФ Терма жамоалар маркази ушбу турнирга Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ўсмирларимизни жўнатмаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia