

Ортда қолган баҳсларга назар ташлаб, эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
ЎЙИНЛАР
“Бунёдкор-2” – “Пахтакор-2” учрашуви бошқа кунга қолдирилгани муносабати билан ушбу турда 4та ўйин бўлди. Тошкентдаги кичик дербини қолдирилишига сабаб “Пахтакор-2”нинг Ўзбекистон Кубогидаги юришидир.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1.
«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Октепа» (Ташкент) – 0:3.
“Бунёкдор-2” – “Пахтакор-2” ўйини 21 июлга қолдирилган
ГОЛЛАР
* 16-турда бўлиб ўтган 4та ўйинда жами қайд этилган голлари сони 14та.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,5тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 8тани ташкил этди.
* Қолган 6та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Эътиборлиси ушбу турда гол ура олмаган биргина жамоа – “Хотира-79” бўлди.
* “Оқ-тепа” эса аксинча ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Ёзёвон-Лочинлари” бўлди, 4та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Чуст-Пахтакор” бўлди.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 6та тўп киритилган.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик бироз ортди ва 8та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилди. “Косонсой” футболчиси Фозил Деҳқонов ушбу дақиқада “УзДонгЖу” дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди.
* Турнинг энг сўнгги сонияларда киритилган голи ҳам мазкур учрашувда қайд этилди. Бу сафар “УзДонгЖу” ҳужумчиси Ислом Каримов рақиб дарвозасига ўзининг иккинчи, жамоасининг эса учинчи тўпини киритди.
* Бўлиб ўтган 4та ўйинда 3та футболчи дубл қайд этди.
Зоҳид Исмоилов – “Ёзёвон-Лочинлари”
Ислом Каримов – “УзДонгЖу”
Абдул Азиз Юсупов –“Оқ-тепа”
* 2та пенальти! Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам ноаниқ. Исроил Турсунов (“Косонсой”) ва Дилшод Эминов (“Цементчи”) бу борада нуқтадан адашди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 4та ўйинда 14та сариқ карточка!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоа ўйинчиларидан 5таси сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Қолган 9та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 3та футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Иккинчи таймда эса қўполликлар ва ўйин қоидасини бузиш холатлари кўп учради. Боиси яна 11та ўйинчи огоҳлантирилди.
* Мазкур турда “Цементчи” футболчилари бирорта ҳам сариқ карточка олмай, бошқаларга намуна бўлди.
* “Косонсой” ва “Оқ-тепа” жамоалари 3тадан сариқ карточка олиб, бу борада бошқаларни “ортда” қолдирди.
* Энг кўп сариқ карточка “УзДонгЖу” – “Косонсой” ўйинида қайд этилди. Шу куни бош ҳакам мезбонларнинг 2та, меҳмонлардан эса 3 нафар ўйинчини сариқ карточка билан жазолади.
ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Энг қюори баллни Вадим Агишев олди - 8,6.
* Тўхтасиновда эса аксинча нисбатан энг паст бўлди. 8,1.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1. 2022 томошабин.
Ҳакамлар: М. Мухамедов (Тошкент вилояти) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,3, И. Заитов (Тошкент вилояти) – 8,3, Д. Хакимов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1. 2460 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Жалимов (Нукус) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 8,1, И. Носиров (Наманган) – 8,3, С. Раҳмонов – 8.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1. 167 томошабин.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,6, С. Каримов (Тошкент) – 8,5, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,0, Б. Рўзиматов – 8.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
«Хотира-79» (Уйчи) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 0:3. 1069 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,1, А. Маражабов (Андижон) – 8,0, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,0, М. Нехочин – 8.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
МУХЛИСЛАР
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1. 2022 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1. 2460 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1. 167 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Октепа» (Ташкент) – 0:3. 1069 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
№ | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | Очко |
1 | Оқ-тепа | 15 | 10 | 2 | 3 | 28 - 13 | 15 | 32 |
2 | УзДонгЖу | 16 | 8 | 3 | 5 | 22 - 14 | 8 | 27 |
3 | НБУ-Осиё | 16 | 8 | 3 | 5 | 21 - 17 | 4 | 27 |
4 | Хотира-79 | 16 | 8 | 1 | 7 | 23 - 33 | -10 | 25 |
5 | Косонсой | 16 | 7 | 3 | 6 | 30 - 28 | 2 | 24 |
6 | Цементчи | 15 | 5 | 5 | 5 | 31 - 18 | 13 | 20 |
7 | Ёзёвон-Лочинлари | 16 | 5 | 3 | 8 | 18 - 26 | -8 | 18 |
8 | Чуст-Пахтакор | 15 | 4 | 3 | 8 | 19 - 29 | -10 | 15 |
9 | Пахтакор-2 | 14 | 2 | 8 | 4 | 17 - 21 | -4 | 14 |
10 | Бунёдкор-2 | 15 | 4 | 1 | 10 | 18 - 29 | -11 | 13 |
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
17-тур. 7 июль (сешанба)
“Оқ-тепа” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Косонсой” – “Бунёдкор-2”
9 июль (пайшанба)
“НБУ-Осиё” – “УзДонгЖу”
18 июль (шанба)
“Пахтакор-2” – “Хотира-79”
“Чуст-Пахтакор” – “Цементчи”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.



