UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 10-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 10-тур статистикаси

17-18 май кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида, 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатдагидек турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ҚЎҚОН-1912” ТОШКЕНТДА ЯНА ОЧКО ЙЎҚОТДИ!
Уйчининг “Хотира-79” жамоаси бу турда мухлисларини уялтириб қўйди. Усмон Асқаралиев бошчилигидаги жамоа “Локомотив-БФК”ни қабул қилиб, кутилмаганда дурангга имзо чекди ва қимматли икки очко бой берди.

Наманганлик мухлислар 10-турда ҳам кичик дербига гувоҳ бўлди. Унда “Косонсой” ўз майдонида ён қўшниси “Чуст-Пахтакор”ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Лига дебютанти “Обод”ни қабул қилган “Истиқлол” эса кутилмаганда рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунингдек 10-турда фарм клублар тўқнашуви бўлиб ўтди. “Пахтакор-2” – “Бунёдкор-2” баҳсида ҳисоб очилмади ва томонлар ўзаро дурангга имзо чекди.

Турнинг марказий учрашуви 18 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унда турнир пешқадами “Қўқон-1912” ушбу турда ҳам очко йўқотди. “НБУ-Осиё” меҳмони бўлган қўқонликлар 1:1 ҳисбида дурангга имзо чекиб, мухлисларини ранжитиб қўйди. Ушбу охирги икки учрашувдаги 4 очко йўқотилгани, “Қўқон-1912”нинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига таъсир қилди. Жамоа айни пайтда 3-ўринда бормоқда.
“Оқ-тепа” эса яна ғалаба қозонди ва шундан сўнг турнир пешқадамлигини ўз қўлига олди. Александр Мочинов жамоаси бу сафар Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасига қарши кураш олиб борди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.  

ГОЛЛАР
* Ортда қолган 10-турда ҳаммаси бўлиб, 21та гол қайд этилди.
* Бу ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 3,5тадан гол демакдир!
* Шундан 11тасини мезбон жамоалар киритган.
* Қолган 10та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та гол кўришди.
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик икки баробарига ошди ва унда 14та гол урилди!
* Турнинг энг тезкор голи – 5-дақиқада Зафар Қорақулов томонидан киритилди. “Оқ-тепа” футболчиси “УзДонгЖу”га қарши баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очди.
* Ушб турда энг сўнгги дақиқада киритилган гол муаллифи Исроил Турсунов бўлди. “Истиқлол” ҳужумчиси  90+1-дақиқада аниқ ҳаракати билан “Обод” посбонини ранжита олди.
* Бўлиб ўтган учрашувлар давомида ҳакамлар жами 3та пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан Оятулло Муҳитдинов (“Чуст-Пахтакор”) ва Расул Шуҳратов унумли фойдаланган бўлса, “НБУ-Осиё” ҳужумчиси Андрей Сидоров эса бу борада нуқтадан адашди.
* 10-турда битта ва ундан ортиқ гол урган футболчи биргина Абдураззоқ Жўраев бўлди. “Косонсой” ҳужумчиси “Чуст-Пахтакр”га қарши учта тўп киритиб, жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшди.
* Ушбу турда энг тўп киритган жамоа “Косонсой” бўлди. Меҳмон Солихўжаев шогирдлари “Чуст-Пахтакор” дарвозасига 5та тўп киритишга муваффақ бўлди.
* “Пахтакор-2” ва “Бунёдкор-2” эса ушбу турда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган жамоалар бўлишди.

ОГОҲЛАНТИРИШ
* 10-турда ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 32 нафар футболчини сариқ карточка билан жазолади.
* Бу ҳар бир ўйинга ўртача 5,33тадан сариқ карточка демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 14та ўйинчиси сариқ  карточка билан “сийланди”.
* Меҳмонлардан эса 18 футболчи огоҳлантирилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 16та сариқ карточка қайд этилди.
* Иккинчи таймда ҳам шунча сариқ карточка кузатилди.
* “Хотира-79” – “Локомотив-БФК” баҳси кескин курашларга бой тарзда ўтди. Бош ҳакам Равшан Кападзе шу куни 9та футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Турнинг энг интизомсиз жамоаси ҳам “Локомотив-БФК” бўлди. Бу жамоа футболчиларининг 5таси мазкур турда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
* “Косонсой” – “Чуст-Пахтакор” баҳсида эса ҳар иккала жамоанинг биттадан футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. Бу ўйин бошқаларга нисбатан энг тартибли баҳс бўлди.
* Шуни қўшимча қилиш керакки, ушбу турда қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган футболчи учрамади.

МУХЛИСЛАР
* 10-турнинг жами олтита баҳсига 5995та мухлис кирган!
* Ҳар бир учрашувга 999тадан ишқибоз деганидир!
* Энг кўп мухлис кирган учрашув «Хотира-79» – «Локомотив-БФК» баҳси бўлди. 3751 томошабин!
* Аксинча энг кам мухлис ташриф буюрган учрашув «Истиқлол» – «Обод» ва «НБУ-Осиё» – «Қўқон-1912»бўлди. Бир хилда 158 тадан ишқибоз!
   
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Хотира-79» – «Локомотив-БФК» – 2:2. 3751 томошабин.
«Косонсой» – «Чуст-Пахтакор» – 5:2. 892 томошабин.
«Истиқлол» – «Обод» – 1:4. 158 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Бунёдкор-2» – 0:0. 225 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Уз-Донг-Жу» – 2:1. 811 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Қўқон-1912» – 1:1. 158 томошабин.

10-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

О

1

Оқ-тепа

10

7

1

2

17 - 10

7

22

2

Хотира-79

10

6

2

2

15 - 9

6

20

3

Қўқон-1912

10

5

4

1

17 - 6

11

19

4

НБУ-Осиё

10

5

2

3

15 - 11

4

17

5

Косонсой

10

5

1

4

23 - 18

5

16

6

Обод

10

5

0

5

15 - 16

-1

15

7

Истиқлол

10

4

1

5

18 - 24

-6

13

8

УзДонгЖу

10

4

0

6

14 - 16

-2

12

9

Локомотив БФК

10

2

4

4

8 - 12

-4

10

10

Бунёдкор-2

10

2

3

5

12 - 17

-5

9

11

Пахтакор-2

10

2

3

5

9 - 15

-6

9

12

Чуст-Пахтакор

10

2

1

7

11 - 21

-10

7



ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов (“Истиқлол”) – 8та.
Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) – 8та.
Исломбек Исоқжонов (“Хотира-79”) – 7та.
Абдулатиф Абдуқодиров (“НБУ-Осиё”) – 6та.
Фарҳод Шокиров (“Чуст-Пахтакор”) – 6та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
11-тур. 22 май (пайшанба)
“Қўқон-1912” – “Уз-Донг-Жу”
23 май (жума)
“Бунёдкор-2” – “Обод”
“Хотира-79” – “Косонсой”
“Истиқлол” – “Пахтакор-2”
“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”
“Чуст-Пахтакор” – “Локомотив-БФК”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика