UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Биринчи лига. Бу йил 10 мавсумни ўтказадиган "Ғаллакор" ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Бу йил 10 мавсумни ўтказадиган "Ғаллакор" ҳақида

Биринчи лига клубларининг тайёргарлиги ҳақида туркум мақолалар беришни давом эттирган холда, бугун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани жамоасига тўхталиб ўтишни лозим топдик.
БИРИНЧИ ЛИГАНИНГ ДОИМИЙ ИШТИРОКЧИСИ
Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган "Ғаллакор" ҳар мавсум ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўймайди. Клуб раҳбарларининг айтишича жамоа бу йил биринчи лигада 10-мавсумни ўтказади. Бунгача жамоа асосан маҳаллий футболчиларни олий лигада ўйнаб кетиши учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтаб келган. Бугунги кунда "Олмалиқ"да ўйнаётган Диёр Туропов айнан ушбу жамоа тарбияланувчиси саналади. Жорий мавсум 10-чемпионатни ўтказадиган "Ғаллакор"нинг ўтган йилги иштироки қониқарсиз тарзда кечганди. Шу боис бу йил юбилей йил учун жамоадан юқори ўринларни эгаллаш талаб этилади. 

ФУРҚАТ ЎРОЛОВ ЖАМОАГА ҚАЙТДИ
Ғаллакорни ўтган йили Анвар Алматов ва Баҳриддин Раҳмонқулов жуфтлиги бошқарганди. Ҳозирда эса бош мураббийлик постида Фурқат Ўролов ишламоқда. Ўролов аслида "Ғаллакор" учун бегона мураббий эмас. Чунки маҳаллий саналган Фурқат Ўролов илгари ҳам жамоада фаолият юритганди. Маълум муддатлик танаффусдан сўнг С лицензиясига эга бўлган бу мураббий яна жамоада иш бошлади. Унга мураббийлар штабида Саид Зокиров билан Қаҳрамон Абдумўминов ёрдам бермоқда.

ТАЙЁРГАРЛИК ҒАЛЛАОРОЛДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Жамоа янги мавсумга ҳозирлик кўришни 25 февралдан бошлаган. Бош мураббийнинг таъкидлашича тайёргарлик асосан Ғаллаоролда олиб борилади. Машғулотлар билан бир қаторда кун-ора синов-назорат ўйинлари ташкил этилиб айнан мазкур учрашувлар орқали таркиб шакллантириб борилмоқда. Шунингдек янги ўйинчиларни саралаш жараёни ҳам кетаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Режага кўра "Ғаллакор" 19 март куни ПФЛ футболчиларни рўйхатини тақдим этиши керак. Унгача эса футболчилар Тошкентда Футбол-МЕД тиббий кўригидан ўтказилади.  Жамоамизга раҳбарият томонидан эътибор юқори дейиш мумкин. Имкон қадар етарлича шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталаб асосан жисмоний жиҳат бўйича ишламоқдамиз. Куннинг иккинчи ярмида эса синов-назорат ўйинлари ёки тўп билан ишлашга аҳамият берилмоқда. Базада шароитлар яхши. Кунига уч маҳал иссик овқат билан таъминланганмиз. Шу кунгача "Сўғдиёна" (ёшлар жамоаси) Шердор ҳамда Зомин жамолари билан куч синашдик", - дейди Фурқат Ўролов.

ТАРКИБ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Бош мураббий таркибни кучайтириш мақсадида селекция жараёнига катта эътибор қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ Ғаллакорнинг собиқ ўйинчилари жамоага қайтмоқда. Хусусан Искандар Алимбоев (Қўқон-1912), Дилшод Туронов, Жасур Ҳасанов (Зомин), Тоҳир Каримов (Марғилон), Шаҳзод Маннонов, Соли Хайруллаев, Марат Ҳошимов (Хоразм), Элёр Охунов (Қўқон-1912) айни дамда жамоа ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек ундан ташқари Муҳриддин, Мамасолиев, Мадамин Хожибоев, Рашид Ғофуров, Баҳриддин Раҳмонқулов, Бекзод Абдумўминов, Даврон Пўлатов, Абдурасул Абдуғаниев, Азамат Мадалиев, Фирдавс Фарҳодов каби маҳаллий футболчилар ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Бош мураббийнинг айтишича йиғинда 40дан зиёд ўйинчилар иштирок этмоқда. Клубнинг ўртача ёши бу йилги мавсумда 24-25 бўлади.

ЖАМОАНИНГ ЙИЛЛИК БЮДЖЕТИ 700 МИЛЛИОН СЎМ АТРОФИДА
Ҳар бир жамоа чемпионатга турли хил молиявий шароит билан кириб боради. Суриштирув натижаларига кўра шуниси маълум бўлдики, жорий мавсум Ғаллакор жамоасининг йиллик сарф-ҳаражатлари учун ҳомий ташкилотлар томонидан 700 миллион сўм пул ажратиладиган бўлди. Ўз олдига дастлабки босқичда юқори саккизликка киришни мақсад қилиб қўяётган жамоа учун бу қониқарли бюджет дейиш мумкин. Уни қандай ва қай тариқа сарф этиш эса раҳбариятга боғлиқ.  

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика