UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Деулофеу "Милан" билан хайрлашди  1 13:35"Барселона" келаси мавсум учун уй формасини тақдим этди (фото)  13 13:30Olamsport: Истоминнинг "Улкан тож"лардаги иштироклари ҳақида, енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатига тайёрлар ва бошқа хабарлар  1 13:15Эрон билан ўйинга 14 кун қолди. Эрон Австрияда йиғин бошлади, Бабаян таркибни эълон қилди  17 13:14Капелло: "Роналдодан ЖЧ-2002 пайтида қанча тош босганини сўраганман"  2 13:10Дамир Низанов: "Нефтчи" барибир "Нефтчи"  2 12:58Қашқадарё вилояти чемпионати. Бугун 3-тур баҳсларига старт берилади  2 12:43Серхио Рамос: "Тотти - "туғма қотил"  3 12:37Ўзбекистонинг уч нафар ҳимоячиси жароҳат туфайли Эронга қарши ўйнамайди  31 12:33Тотти "Рома" ва унинг мухлислари билан қандай хайрлашди? ВИДЕО  4 12:29Жавоҳир Сидиқов: "Тақдирим ўз қўлимда эмас"  20 12:12"Челси" МЮ харид қилмоқчи бўлган футболчи учун "ов"ни бошлади  3 12:07Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди  106 12:05Гейнрих ва Аҳмедов 4 июнь куни терма жамоа сафига қўшилади  5 11:50Самвел Бабаян бугун Таиланд ва Эронга қарши таркибни эълон қилади  22

12 сен 08:18
Янгиликлар

Биринчи лига. 6-тур статистикаси

Ўтган жума куни биринчи лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

 Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган ўйинларга гувоҳ бўлишди. Қуйида эса мазкур турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 

“ЗАРАФШОН-НЦЗ” АНДИЖОНДА НОКДАУНГА УЧРАДИ ЁХУД “МАШЪАЛ” ЯНА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ!

 

6-турда ҳам режадагидек 8та ўйин ўтказилди. Унда асосан “Шарқ” минтақаси вакилларининг устунликка эришганини кўриш мумкин. Ортда қолган 8та ўйиннинг 5тасида мезбонлар муваффақият қозонган бўлса, 1та учрашувда дуранг қайд этилди. Яна қолган 2та баҳсда эса мезбонларнинг қўли баланд келди.

«Истиқлол» – «Хоразм» 1:1.

Гарчи “Истиқлол” бу ўйинда мезбон саналсада, бу жамоага осон бўлмаслиги олдиндан маълум эди. Боиси “Хоразм” иккинчи босқични кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Шунга қарамай биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлган тошкентликлар ғалабани ушлаб қола олишмади.

«НБУ-Осиё» – «Орол» 1:0.

“Банкирлар” ниҳоят 450 дақиқалик қора анъанасига 6-турга келиб чек қўйди. Мазкур учрашувда “НБУ-Осиё” рақибига нисбатан фаворит эди. Чунки нукусликларнинг бугунги холатига хавас қилиб бўлмайди. Шу боис Тошкентда бир очко ишлаб кетиш, улар учун аслида қониқарли натижа бўлиши ҳам мумкин эди.

«Пахтакор-2» – «Шердор» 1:2.

Бундан олдинги иккита ўйинни боши эгик холатда тарк этган “Пахтакор-2” футболчилари “Шердор” билан учрашувда ҳам ўз майдонида яна қимматли очколарни бой берди. Ваҳоланки баҳсда дастлаб ҳисобни ёш “шерлар” очишганди. Аммо иккинчи бўлимда меҳмонлар иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.  

«Оқ-тепа» – «Аланга» 3:1.

Ўзининг кутилмаган натижалари билан мухлисларни эътиборини тортиб келган “Оқ-тепа” бу сафар ўз майдонида имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Бундан олдинги ўйинда ғалаба қозонган “Аланга” эса бу сафар очкодан қуруқ қолди.

«Андижон» – «Зарафшон-НЦЗ» 7:0.

Турнинг энг шов-шувли натижаси Андижонда қайд этилиб, унда мезбонларнинг кутилмаган “зарбасига” “Зарафшон-НЦЗ” футболчилари туриб бера олмади. Очиғини айтганда, жума кунги ўйинлардан мазкур баҳснинг тенг курашлар остида ўтиши таҳмин қилинганди. Аммо меҳмонлар кутилмаганда, йирик ҳисобда мағлубиятга учради ва бу билан улар ўз мухлисларини уялтириб қўйди. “Бургутлар” эса ушбу ғалабадан сўнг, “Машъал”га очколар нисбати бўйича тенглашиб олди ва қайсидир маънода биринчи ўрин учун кураш олдинда эканлигини намойиш этди.

«Қўқон-1912» – «Регистон» 2:0.

Бундан олдинги турда мағлубиятдан аранг қутилиб қолган қўқонликлар, 6-турда ўз мухлисларини қувонитирмаса бўлмасди. Бунинг учун футболчилардан фақат ғалаба қозониш талаб этиларди. Буни жамоа қайсидир маънода уддалади ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.


«Косонсой» – «Спартак» 1:3.

Бухоронинг“Спартак” жамоаси водийдаги икки ўйинда юз фоизлик натижа билан қайтгани эътиборга моликдир. Энди бу жамоанинг қандай кучга эга эканлигини кейинги икки турда “Қўқон-1912” ва “Андижон”га қарши баҳсларда билиб оламиз.


«Чуст-Пахтакор» - «Машъал» 2:1.

Ўтган турда “Спартак”ка ўз майдонида 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган чустликларнинг 6-турга келиб, “Машъал”ни ютишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. “Чуст-Пахтакор” биринчи босқичда ўз майдонида турнир пешқадами “Андижон”ни ҳам ютганди. Бу сафар эса улар муборакликларни мағлубиятга учрата олди. Учрашувда Низом Норовнинг дубли мезбонларнинг ғалаба қозонишига етарли бўлди.

 

26ТА ГОЛ. 3ТА ДУБЛЬ. 4ТА ПЕНАЛЬТИ. 1ТА ПОКЕР

Ортда қолган турнинг 8та ўйинида жами 26та гол қайд этилди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 3,25тадан гол демакдир.

 

Учрашувларнинг биринчи бўлимида жамоалар 11та тўп киритишган бўлса, ўйиннинг иккинчи таймида яна 15та гол кузатилди.

 

6-турда энг кўп голни “Андижон” киритди, 7та!

 

Турнинг энг тезкор голи, 6-дақиқага тўғри келди. “Андижон” ярим ҳимоячиси Алишер Тўхтасинов бу дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

 

Энг сўнгги гол эса 90+4-дақиқада “Машъал” аъзоси Мирзоҳид Ғофуров томонидан киритилган тўп бўлди!

 

Мазкур турда 3та футболчи ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйди. Булар Алишер Тўхтасинов (“Андижон”), Исломбек Исоқжонов (“Спартак”) ҳамда Низом Норов (“Чуст-Пахтакор”)дир!

 

Шунингдек ҳакамлар 6-турда умумий айтганда 4та пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан учтаси аниқ амалга оширилди ва қолган биттаси ноаниқ тепилган.

 

11 метрлик нуқтадан адашмаган футболчилар: Лочин Солиев (“Андижон”), Низом Норов (“Чуст-Пахтакор”), Азиз Мадалиев (“Қўқон-1912”).

 

“Зарафшон-НЦЗ” ҳужумчиси Феруз Бобоқуловга эса бу борада совуққонлик етишмади.   

Тажрибали ҳужумчи Лочин Солиев иккинчи босқичнинг 6-турига келиб, ўзини эслатиб қўйди. Сабаби андижонлик ҳужумчи бунгача гол уриш борасида у қадар фаоллик кўрсата олмаётганди. Ўтган жума куни эса “Зарафшон-НЦЗ” дарвозасини нақд 4 бор аниқ нишонга ола билди!

 

34ТА САРИҚ. 1ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА

6-турда ишлаган ҳакамлар 8та ўйинда футболчиларга жами 34та сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳар бир баҳс учун ўртача, 4,25тадан демакдир!

 

Учрашувларнинг биринчи бўлимида адолат посбонлари қоида бузганларнинг 9тасини сариқ билан жазолашга жазм эта олган бўлса, иккинчи бўлимда сариқ карточкалар сони 25тани ташкил этди! Бундан кўриниб турибдики, баҳсларнинг иккинчи қисми кескин курашларга бой тарзда кечган. Ушбу турда энг кўп сариқ карточка “Чуст-Пахтакор” футболчиларига нисбатан кўрсатилди, 5та!

 

 Бу борада “Машъал”, “Спартак”, “Оқ-тепа”, “Аланга”, “Хоразм” ва “Зарафшон-НЦЗ” жамоалари биттадан сариққа лойиқ кўрилди.

 

6-турда қайд этилган ягона қизил карточка ҳам айнан “Зарафшон-НЦЗ” футболчисига кўрсатилди. Азиз Абдуллаевнинг биринчи таймнинг ўзидаёқ, ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этиши, охир оқибат жамоаси учун якунда қимматга тушди.

 

8325 НАФАР ТОМОШАБИН

Ҳар бир турдан кейин, бериб келаётган статистикамизда мухлислар борасида ҳам тўхталамиз. Афсуски пойтахтда биринчи лига ўйинларига қизиқиш деярли йўқ ҳисоби. Водий жамоалари эса 2000-3000 минг мухлис билан энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда!

6-турда энг кўп мухлис Қўқонда кузатилди. «Қўқон-1912» – «Регистон» баҳсини бевосита стадионда кузатиш учун 3563та томошабин қадам ранжида қилгани, ўйин қайдномасида кўрсатилган.


Энг кам мухлис «НБУ-Осиё» – «Орол» тўқнашувида учради. Шу куни футболчилар деярли мухлисларсиз ўйнади деса ҳам бўлади, 21та ишқибоз!

 

Умумий айтганда, ортда қолган турнинг 8та баҳсига 8325 нафар мухлис кирган. Бу ҳар бир ўйинга 1041тадан ишқибоз тўғри келмоқда деганидир!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

«Истиқлол» – «Хоразм». Тошкент. 87 томошабин
«НБУ-Осиё» – «Орол». Тошкент. 21 томошабин
«Пахтакор-2» – «Шердор». Тошкент. 31 томошабин
«Оқ-тепа» – «Аланга» Тошкент. 93 томошабин
«Андижон» – «Зарафшон-НЦЗ». Андижон. 2115 томошабин
«Қўқон-1912» – «Регистон». Қўқон. 3563 томошабин
«Косонсой» – «Спартак». Косонсой. 915 томошабин
«Чуст-Пахтакор» - «Машъал». Чуст. 1503 томошабин

 

ИККИНЧИ БОСҚИЧ 6-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ 

 

1

МАШЪАЛ (Муборак)

20

16

2

2

52-11

50

2

АНДИЖОН (Андижон)

20

16

2

2

53-14

50

3

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

20

12

3

5

29-18

39

4

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

20

11

4

5

31-22

37

5

СПАРТАК (Бухоро)

20

11

3

6

38-24

36

6

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

20

9

3

8

28-29

30

7

ОҚТЕПА (Тошкент)

20

8

4

8

27-31

28

8

ХОРАЗМ (Урганч)

20

8

3

9

26-25

27

9

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

20

8

2

10

25-28

26

10

ШЕРДОР (Самарқанд)

20

8

1

11

25-35

25

11

РЕГИСТОН (Самарқанд)

20

7

2

11

17-37

23

12

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

20

6

4

10

23-33

22

13

КОСОНСОЙ (Косонсой)

20

5

3

12

20-35

18

14

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

20

5

2

13

19-38

17

15

АЛАНГА (Косон)

20

5

1

14

21-39

16

16

ОРОЛ (Нукус)

20

4

3

13

22-37

15

 

 

ПЕШҚАДАМЛАР БУГУН МУБОРАКДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛАДИ

Бугун иккинчи босқичнинг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Айтиш керакки, турнинг марказий ўйини, сўзсиз “Машъал” – “Андижон” тўқнашувидир. Айни пайтга келиб, ушбу жамоаларнинг очколари тенг бўлиб, фақатгина муборакликларда тўплар нисбати бироз ижобий эканлиги туфайли улар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бўлажак ўйинга ҳар иккала клуб футболчилари жиддий тайёргарлик кўргани аниқ. Кўрамиз бугун кимнинг қўли баланд келар экан.

 

7-тур. 12 сентябрь (пайшанба)
«Регистон» – «Пахтакор-2»
«Зарафшон-НЦЗ» – «Оқтепа»
«Машъал» – «Андижон»
«Спартак» – «Қўқон-1912»
«Орол» – «Косонсой»
«Хоразм» – «Чуст-Пахтакор»

13 сентябрь (жума)
«Аланга» – «Истиқлол»
«Шердор» – «НБУ-Осиё»

 

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: