UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди  2 23:29Жанубий Кореянинг янги мураббийи маълум бўлди  0 23:12ВАР энг кўп голини бекор қилган Ла Лига клублари маълум бўлди  5 22:55"Тракторсози" футболчилари Кирмоншоҳ шаҳрида ҳужумга учради  0 22:38Осиё кубоги-2023. Энг яхши гол ва ассист муаллифлари аниқланди  0 22:11"Манчестер Юнайтед" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 21:44"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)  11 21:27Ла Лигада аёл ҳакам камера билан тўқнашиб кетиши оқибатида жиддий жароҳат олди   3 21:01Драган Черан - "Навбаҳор" таклифи, нечта гол уриши ва ёшарган "Пахтакор" ҳақида   18 20:46Эрон Про лигаси. "Истиқлол" "Сепаҳон"ни енгди, Машарипов 77 дақиқа ўйнади  3 20:27Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди  10 20:00U19 чемпионати янгича форматда ўтказилади  0 19:32"Реал"нинг Ла Лигадаги сўнгги ўйини Тейлор Свифтнинг концерти сабаб кўчирилади. Қўшиқчи 29 ва 30 майда "Бернабеу"да иштирок этади  2 19:10"Пахтакор" қишки танаффусда қандай ўзгарди: йиғинларда бирорта ғалаба йўқ  41 18:45Эрон Про лигаси. "Истиқлол" — "Сепаҳон". Машарипов асосийда  2

Биринчи давра таҳлили — "Андижон" селекция сиёсатига 5 баҳо Янгиликлар

Биринчи давра таҳлили — "Андижон" селекция сиёсатига 5 баҳо

Суперлига жамоалари танаффусга йўл олган, ҳордиқ чиқараётган паллада сайтимиз ижодкорлари биринчи давра якунлари бўйича мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

Мавсумнинг ортда қолган дастлабки қисми турлича таассуротлар билан ёдда қолди. Кутилган ва кутилмаган натижалар бисёр. Айрим клублар имконияти даражасидан паст иштирок этган бўлса, яна баъзилари мавсум бошида билдирилган фикрларни йўққа чиқариб, нималарга қодирлигини исботлаяпти. Ҳа, бундай жамоалар бор. Келинг, яхшиси ҳар бир клубга қисқача тўхталамиз. 


"Навбаҳор" - Наманганликлар кетма-кет иккинчи мавсум биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Тан олиш керак, бугунги кунда "Навбаҳор"нинг таркиби Суперлигадаги энг кучлиси. Ўтган йили чемпионликка бир қадам етмаган, муҳим ўйинларда бой берилган очколар қимматга тушганди. Афтидан бу йил шу хато такрорланаётгандек. "Пахтакор", "Насаф", ОКМК, "Нефтчи"ни ютмасдан туриб олтин ҳақида ўйлашнинг ўзи хато. Яна бир жиҳат борки, бу жамоанинг руҳи. "Навбаҳор"да чемпионлик руҳи ҳали шаклланмаган. Қандай таркиб, қандай мураббий бўлмасин юқоридаги омил жамоада бўлмаса қийин. 

"Пахтакор" - Юқорида "Навбаҳор"да йўқ нарса айнан "Пахтакор"да шаклланиб улгурган. "Шерлар"нинг вужудида чемпионлик қони бор, бу аллақачон футболчиларнинг ДНКсига айланиб бўлган. Бу фактор мавсум якунида яна чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқса ажаб эмас. Ўйин тарафлама Максим Шацких шогирдлари зўрдек кўринмаяпти. Фақатгина футболчилардаги класс яъни даража ҳисобига рақибларидан устун келишмоқда. Черан, Алижонов, Файзуллаев, Қувватов, Сайфиев ва бошқалар. Лекин жамоада яққол гол урадиган форвард йўқ. Банашак қайтган тақдирда ҳам жароҳат олишга мойиллигига шубҳа бўлади. Ёзда клуб отни қамчиламаса, иккинчи даврада қийин бўлиши шубҳасиз. Хожиматни келиши олдинги чизиқда Аббос билан бирга тезкорликни оширади. Лекин бу ижрочиларнинг меҳнатини якунлайдиган ҳужумчи зарур. 

"Нефтчи" - Биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган фарғоналикларнинг муваффақиятида бош қаҳрамон Виталий Левченко. Мураббий ҳар бир ўйинда рақибдан келиб чиқиб тактика танламоқда. Қайсидир маънода ҳақиқий натижа устига қурилаётган услуб ва бу иш беряпти. Клуб унга натижа қилишни, жамоани совринли ўринларга бошлашни вазифа қилиб қўйган. Шу боис ҳар бир ўйин ҳаёт ва мамот сингари катта босим остида ўтмоқда. Агарда истиқболли режа қилиб 3-4 йиллик битмга келишилганда балки бошқача бўлиши мумкин эди. "Нефтчи"да ҳам қолганлардаги каби соф ҳужумчи муаммоси мавжуд. Бу борада раҳбарият ва мураббийлар штаби изланишни бошлаб юборган. Нурилло Тўхтасиновнинг ўрнига эса Шароф Муҳитдинов жалб қилинди ва бу позиция ҳам ёпилди. Шарофда ҳам яхши зарбалари, ностандарт қарорлари бор. 

"Насаф" - Рўзиқул Бердиев жамоаси доимгидек ўзидаги бор ресурслар билан ҳар бир учрашувда максимал ҳаракат қилмоқда. "Аждарлар" стартни мағлубият билан бошлаб финишни ҳам мағлубият билан тугатди, иккисида ҳам битта тўп фарқи, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига. Жамоа тўғри футбол ўйнаяпти, умуман катта ўзгариш йўқ. Алиқулов ҳужумларни якунлашда асосий планда гавдаланмоқда. Унинг ҳисобида 5та гол мавжуд. Бугунги кунда битта ҳужумчи 3тадан ошиқ гол ура олмаётган бир вақтда Алиқуловнинг 5та гол уриши қойилмақом ҳолат. 


ОКМК - Клуб Миржалол Қосимов келгач ғолиблик руҳини, менталитетни ўзгартира олди. Лекин мана 5 йилдирки, ҳали чемпионликка яқин ҳам кела олмаяпти. Гоҳида керакли ўйинларда йўқотилаётган очколар, селекция ишларидаги ўхшамаётган трансферлар, янги футболчиларнинг жамоани кучайтиришга қодирмаслиги ҳолатлари кўп учраяпти. Дейлик бу йил тунислик ҳимоячи Муҳаммад Салем, Рубен Санчес Перес, Иракли Руҳадзе қайсидир маънода кутилгандек бўлиб чиқмади. Бу йил ҳам ўйинларда асосий ишни жамоани ўзагини ташкил қилаётган футболчилар қиляпти ва гоҳида уларнинг ўзининг кучи етмаётгандек таассурот қолдимоқда. Балки захирадагилар етарлича рақобат қила олмаётгандир. Умумий ўйин картинасида ОКМК Суперлигада ҳақиқий футбол ўйнаётган жамоа эканлигини, томошабоп ўйин кўрсатаётганини айтиш ҳам керак. 

"Андижон" - "Бургутлар"нинг Суперлигадаги биринчи даврада қониқарли иштирокида мавсум бошида олиб борилган яхши селекция сиёсатини сабаб сифатида келтиришимиз мумкин. Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе ва айниқса Рубин Хебай билдирилган ишончларни оқлади. Албаниялик ҳужумчи ҳақиқий топилма, дея оламиз. Яъни клуб бу борада адашмаганини исботламоқда. Рубин голлар уришни бошлагач Хомяков ҳам автобус режимидан воз кечди ва ҳаттоки "Пахтакор" билан ҳам юқорироқ, ҳужумкор ўйнади. Жамоа давралар оралиғида яхши вингер ва ярим ҳимоячи, узатмаларни берадиган ижрочи қўшиб олса, қолганини Хебайни ўзи боплайди. 


Давоми бор...

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика