UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  3 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Бундан роппа-роса 19 йил олдин "Бавария" ЕЧЛ финалида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этганди

2001 йилнинг 23 май санасида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Европа чемпионлар лигаси деб ном олган мусобақада илк бор ғолиб бўлганди.

Финалда "Бавария"га Испаниянинг "Валенсия" клуби тўқнаш келган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасида нидерландиялик бош ҳакам Дик Йол "Бавария" дарвозасига пенальти белгилайди. Гаиска Мендьета 11 метрли жарима тўпидан гол уради - 0:1.

Орадан 5 дақиқа ўтгач ҳакам бу сафар "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгилайди. Бироқ Мехмет Шолль гол ура олмайди, Канисарес маҳорат кўрсатади.

Иккинчи тайм бошида Дик Йол учинчи бор 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатади. "Бавария" сардори Штефан Эффенберг Канисаресни ожиз қолдиради - 1:1.

Асосий ва қўшимча вақтда бошқа гол урилмайди. Ғолиб футбол лотореяси деб аталмиш пенальтилар сериясида аниқланиши маълум бўлди.

Серияни "Бавария" футболчиси Пауло Сержио бошлайди ва гол ура олмайди. "Валенсия"нинг учинчи зарбаси муаллифли словениялик Златко Захович ҳам адашади ва учинчи зарбалардан кейин ҳисоб 2:2 кўринишини олади. Мюнхенликларнинг навбатдаги зарбасини Патрик Андрессон беради ва Канисарес тўпни қайтаради. Кейинги зарбани берган Амедео Карбони гол урса "Валенсия" 99 фоиз чемпион бўларди. Бироқ Оливер Кан унинг зарбасини қайтаради! Бешта зарбадан кейин ҳисоб 3:3 бўлади. Иккала жамоа аъзолари яна икки мартадан зарба бериб гол уришади. Еттинчи зарбада Томас Линке гол уради, "Валенсия" вакили Маурисио Пеллегринонинг зарбасидан кейин Оливер Кан тўпни қайтаради, "Бавария" чемпион! Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия" кетма-кет иккинчи йил ЕЧЛ финалида мағлуб бўлади.

Европа чемпионлар лигаси-2000/2001. Финал.

"Бавария" - "Валенсия" - 1:1 (Пенальтилар серияси 5:4)

23.05.2001. Милан, "Сан Сиро" стадиони. 80000 томошабин.

Бош ҳакам:
Дик Йол (Голландия)

Голлар:
0:1 - Гаиска Мендьета - пенальтидан 3.
1:1 - Штефен Эффенберг - пенальтидан 50.

Амалга оширилмаган пенальти: Мехмет Шолль ("Бавария") 8 (дарвозабон)

"Бавария": Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Патрик Андерссон; Самуэль Куффур; Томас Линке; Оуэн Харгривс; Хасан Салихамиджич; Штефен Эффенберг; Мехмет Шолль (Пауло Сержио, 108); Жованни Элбер (Александр Циклер, 100); Вилли Саньоль (Карстен Янкер, 46)

"Валенсия":
Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Жоселин Англома; Маурицио Пеллегрино; Гаиска Мендьета; Кили Гонсалес; Рубен Бараха; Джон Карью; Роберто Фабиан Айяла (Мирослав Джукич, 89); Хуан Санчес (Златко Захович, 66); Пабло Аймар (Давид Албельда, 46)

Огоҳлантиришлар: Патрик Андерссон; Сантьяго Канисарес; Амедео Карбони; Кили Гонсалес. 




Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика