

Бэйл 2013 йилда "шпорлар"дан "Қироллик клуби"га ўтган.
"Бир неча йил олдин мавсумолди учрашувида "Тоттенхэм" дарвозасига гол урганман ва уни нишонламаган эдим. Ўйлашимча, ҳаммаси ўша кун ўзингизни қандай ҳис қилишингизга боғлиқ. Агар бу 91-дақиқада урилган ғалаба голи бўлса, уни нишонлашдан ўзингизни тутиб тура оласизми?" - дейди Бэйл.
"Реал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги учрашуви 17 октябрь Мадридда, Лондондагиси эса 1 ноябрда бўлиб ўтади.



