Бернд Лено ватанига қайтмоқчи

Оқил Абдубарноев
3 апр 2022
"Арсенал" дарвозабони Бернд Лено "Ньюкасл"га ўтишни истамаяпти.

Манбага кўра, "канонирлар" дарвозасидан жой учун Аарон Рамсдэйлга имкониятни бой берган 30 ёшли немис посбони ёзги трансфер ойнасида Германияга қайтишни ўйламоқда. Қайд этилишича, футболчига "Байер№ қизиқиш билдирмоқда.

2021/22 йилги мавсумда Лено "Арсенал" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди ва 3 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказмади. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Daily Star