

"Шаҳарликлар" 60 ва 64-дақиқаларда гол урган Нико O'Райлининг иккита голи эвазига ғалаба қозонди.
"Дастлабки 15 дақиқа қийин ўтди: "Арсенал"да хавфли вазиятлар бўлди, аммо Жеймс Траффорд бизни қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда уларнинг кучи камайганини ва биз янада шиддатли ўйнаганимизни англадик. Нико O'Райли бундай вазиятларда жарима майдончасида яхши очилади. Биринчи голни урганимиздан сўнг бўш ҳудудларга эга бўла бошладик.
Вазифамиз максимал барқарорликни таъминлаш ва жамоа сифатида биргаликда ишлаш эди. Ҳеч қандай қўпол хатоларга йўл қўймасдан, ихчам ўйнашга уриндик. Менимча, ажойиб рақибга қарши жуда яхши ўйнадик", – деди Силва.
"Арсенал" Премер-лигада "Манчестер Сити"дан 9 очко олдинда.



