Бернардески "Ювентус"дан кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
21 мар 2022
"Ювентус" раҳбарияти ярим ҳимоячи Федерико Бернардески билан шартномани узайтириш борасида бир қарорга кела олмаяпти.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчининг йиллик маоши янги шартномага кўра, 4,5 миллион евродан 3 миллион еврога тушиши керак эди. Аммо хавбек ҳеч бўлмаганда маошнинг шундай қолдирилишини сўрамоқда. Айни дамда унинг хизматларига "Интер" ва "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ушбу мавсумда 28 ёшли Бернардески "Ювентус" таркибида 26 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira