

"Мен "Бавария"ни айтган бўлардим. Эҳтимол бу Бундеслига ўйинларини томоша қилаётганимдандир, аммо менга доим сифатли футбол ёқади, уларда яхши ўйинчилар бор.
Улар илк ўйинда "Челси"ни ютишгани ажойиб бўлган эди (3:0, меҳмонда). "Бавария" буни осонгина қилди. Танаффус барчага қандай таъсир қилишини билмайман, аммо "Бавария" бироз устунликка эга бўлиши мумкин.
Менга шунингдек "Атлетико" жамоаси жуда ҳам ёқади. Улар жуда ҳам сифатли футбол намойиш этишади", - дейди Бербатов.



