

Франциялик футболчи "Лион"дан кетганидан сўнг 2009 йилнинг 9 июлида расман "галактикос" ўйинчиси сифатида таништирилганди.
"Мен 12 йилдан бери орзуимдаги клубдаман. Ҳали ҳам дунёдаги энг зўр клубнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман. Тарих давом этади...", - деб ёзади Бензема.
Бензема "Реал"даги 12 йил давомида барча мусобақаларда 559та ўйинда майдонга тушиб, 279та гол ва 144та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.



