

Мадридликлар сафида Карим Бензема дублга эришди. Голлардан бирини Карим боши билан урди. Бу 32 ёшли француз учун 2018/19 йилги мавсум стартидан бери барча мусобақаларда бош билан урилган 19-гол бўлди. Кучли бешлик чемпионатларида бу борада фақат Роберт Левандовски Бенземадан яхшироқ кўрсаткичга эга. Польшалик ҳужумчи ҳисобида бош билан урилган 28 та гол мавжуд.



