Бенитес: "Ҳаддан ташқари кўп гапириб юборадиган мураббийлар бор"

Tolibjon Qosimov
22 июл 2013, 13:06
Рафаэль Бенитес ва Жозе Моуриньо бир-бирларига матбуот орқали турли гаплар қилишда давом этишяпти.
"Челси"га яқиндагина қайтган Моуриньо Европа Лигасидаги ғолибликни клуб учун ғалаба деб ҳисобламаслигини, агар унинг қўл остидалигида жамоа ўша мусобақа ғолибига айланса бундан хурсанд бўлмаслигини айтганди.

Испаниялик мутахассиснинг жавоби ҳам узоқ куттириб қўймади.

"Шундай мураббийлар борки, улар ҳамманинг диққат марказида бўлиш учун ҳаддан ташқари кўп гапириб юборишади", — деди "Наполи" бош мураббийи Бенитес.

Биласиз, айнан Рафа Бенитес бош мураббийлиги пайтида "Челси" Европа Лигаси ғолиби бўлганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›