"Бенфика" ҳужумчиси МЮ шорт-листига кирди
20 сен 2022 17:40
Янгиликлар
"Бенфика" ҳужумчиси МЮ шорт-листига кирди
Португалия клуби ҳужумчиси Гонсалу Рамуш "Манчестер Юнайтед"нинг асосий нишонлари рўйхатида экани маълум бўлди.
21 ёшли футболчи жорий мавсум 12 та ўйинда 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Португалия U-21 терма жамоаси аъзосининг ўйинларини "Ньюкасл" ва "Бавария" ҳам кузатган.
"Қизил иблислар" Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорднинг жароҳатидан сўнг ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Маълумотларга кўра, "Бенфика" ёш футболчи учун 30 млн евродан камига кўнмайди. Унинг товон пули эса қарийб 120 млн еврони ташкил этади. Унинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар