Бен-Арфа ПСЖдан 8 млн. евро талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
4 фев 2019
ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Ренн" шарафини ҳимоя қилаётган Хатем Бен-Арфа Париж клуби устидан судга мурожаат қилди.

31 ёшли футболчининг фикрича, парижликлар унга 7-8 млн. евро миқдорида пул тўлаб бериши керак. Бен-Арфа судга 50 вароқли материал топширди. Хавбекнинг сўзларига кўра, клуб унинг фаолиятига зарар етказган.

Бен-Арфа 2016-2018 йилларда ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RMC