Бен-Арфа - мураббийга: "Сиз жуда баланд бақиряпсиз, ўйнашга имкон беринг"

Aslanov Jasurbek
13 фев 2017
ПСЖ ярим ҳимоячиси Атем Бен-Арфа жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ёрдамчиси Хуан Карлос Карседонинг сўзларига жавоб қайтарди.

"Бордо"га қарши Франция чемпионатининг 25-тур учрашувидан (3:0) сўнг, мутахассис трибунаости тунелида футболчига мурожаат қилмоқчи бўлди, аммо у мураббийдан бақиришни бас қилишни сўради.

"Сиз жуда баланд бақиряпсиз! Ўйнашга имкон беринг" - дейди Бен-Арфа.

"Бордо"га қарши баҳсда Бен-Арфа 72-дақиқада майдонга тушди, аммо гол уришга муваффақ бўлмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com