

19 ёшли немис клуби яримҳимоячиси “Қироллик клуби”га ўтишни афзал кўриши мумкин. Ёш иқтидор эгасига, шунингдек, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундеслига вакили англиялик футболчининг сотилиш нархини 150 млн еврога баҳолади.
Беллингем ушбу мавсумда Дортмунд клуби таркибида барча мусобақаларда 10 бор майдонга туширилди ва 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.



