

Футболчи шанба куни "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа билан Испания Кубоги соҳибига айланди.
Бельерин жорий мавсум "Бетис"да "Арсенал"дан ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Футболчи маоши камайса ҳам, клубда қолишга тайёр.
Ўйинчи жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди. Шу билан бирга, клуб ҳали ҳам ЧЛ ҳудудига кириш имкониятини сақлаб қолган.




