UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Малком Испанияга қайтиши мумкин  0 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00Бугун "Спартак" Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади  16 11:33Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган  8 11:23Шукурали Пўлатов "Турон" машғулотларига қўшилди  4 11:07"Челси" Регилон учун курашмоқчи  4 10:44Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?  2 10:35Кокорин "Спартак" сафида машғулот ўтказди  3 10:20"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади  8 10:14"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"  44 10:06Olamsport: Маҳмуд Мурадов 8 кг вазн ташлаши керак, қозоғистонлик мураббий ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида  0 09:41Андрей Канчельскис: “Алишер Усмонов билан танишман, лекин Наманганга келишимга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”  25 09:20"Леганес" янги бош мураббийни эълон қилди  0 09:02Мбаппе "Реал"да, Санчо МЮда...Мухлислар орзиқиб кутаётган трансферлар  12 08:35Александр Мостовой: "Кокоринга уч миллион евро тўлаш учун у камида Давид Вилья бўлиши керак"  9

Беларусь. Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют ўйинида гол урган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди Янгиликлар

Беларусь. Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют ўйинида гол урган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди

Беларус Олий Лигасининг 17-тури доирасидаги “Строитель” ўйингоҳида ўтган баҳс якунланди.

“Шахтёр” – “Городея” 4:1

22:30, “Строитель”

Гол: Антич (7), Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (82) - Архипов (51).

Шахтер – Гутор, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Подстрелов, Селява, Сзоке, Вукманич, Иванович (Яхшибоев, 46), Лисакович (Бодул, 79), Архипов (Бурко, 83).

Городея – Довгялло, Йоксимович, Баглай (Пашевич, 81), Шестиловский, Позняк, Воловик, Шибун, Саичич, Байдук, Волович, Архипов.

Огоҳлантириш: Сзоке (56), Вукманич (67), Шибун (84).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИИИ!!! Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют голини урган ўйинни сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Барчага раҳмат айтамиз. Эртага бўлиб ўтадиган "Энергетик-БГУ" иштирокидаги учрашувда кўришгунча деб қоламиз.

2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жуда яхши ва ҳужумкор ўйин бўлди. Лисакович чиқиб кетганидан кейин марказга ўтган Жасур қандай жойда ўйнаши кераклигини мураббийига кўрсатиб қўйди.

88. "Городея"нинг жаримадан узатган тўпини Гутор қайтариб юборди.

85. Учрашув тақдири ҳал бўлганидан кейин икки томон ҳам тўхтаб қолди.

Архиповнинг оширган тўпини тўхтатиб, футболчимиз кучли зарба билан узоқ бурчакка тўпни михлаб қўйди! Дахшатли пушка зарба бўлди ўзиям!

82. ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ЯХШИБОЕВВВВВВ!!! ЧИРОЙЛИ ГОЛЛЛ!!!

81. Ҳисоб яна йирик кўринишга келиши учун вазият. Чапақайлар учун жуда чиройли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди. Тахминан 20 метрлар масофа.

79. Бугун яхши ўйнаган Лисакович майдонни тарк этди. Кутилганидек, Яхшибоев марказий ҳужумчи позициясига ўтди. Унинг ўрнини Архипов эгаллади.

77. УХХХХХ!!! Архиповдан чиройли "прострел" кўргандик. Аммо бўш қолган дарвозани ишғол қиладиган футболчи топилмади.

75. Йоксимовичнинг ўнг қанотдан узатган "подачаси" майдондан ташқарига чиқиб кетди.

73. "Шахтёр"да яна бир имконият. Хадаркевичнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Архипов боши билан ноаниқ зарба йўллади.

72. Бу ерда Лисакович қулай вазиятни йўққа чиқарди. 18 метрлардан Виталий кучли ва ноаниқ зарба йўллади. Ҳудди зарда қилаётган одамдек тутмоқда у ўзини бугун.

71. Яхшибоев "Шахтёр"даги илк вазиятини яратди. Жасурни ўнг қанот вингери сифатида кўриш қийин бўлмоқда. Унинг ҳаволатиб узатган паси дарвоза устидан ўтиб кетди.

69. ЗАРБАААААААААААА!!! 3:2 бўлишига сал қолди. Баглайнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Гутор ушлаб олди. Жууууда ҳам хавфли вазият юзага келганди.

68. "Шахтёр"нинг узоқ давом этган ҳужуми Антич оффсайдда қолгани сабабли тугади.

66. Лисакович бекорга етакчи футболчи эмас экан. Ростдан ҳам у майдонда жуда катта юкни бўйнига олмоқда. Фокусни унга қаратяпман, жуда тез ва меҳнаткаш футболчи Лисакович. Яхшибоевдан тубдан фарқ қилади унинг услуби.

63. ЗАРБААААА!!!! Сачивконинг жаримадан йўллаган зарбаси Довгялло томон борди. Посбон тўпни муштлари билан уриб юборди.

61. Яхшибоев ўнг қанотда вингер сифатида ўйнамоқда. Ҳозирча у ўзини бу позицияда яхши ҳис қилмаяпти.

60. Нақадар ғалати ҳаракатлар. Лисаковичнинг пасидан кейин Архипов тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда у бирга бир ҳолатга чиқиб кетарди.

58. Лисакович Яхшибоев томон чиройли пас берганди. Бироқ ҳимоячилар тўпни олиб қўйишни уддалашди.

57. Йўқ. Познякнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

56. "Городея" жарима зарбасига эга бўлмоқда.

53. Античнинг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатган тўпини Шестиловский қайтариб юборди.

51. ГОЛ! Бу сафар "Городея"даги Архипов гол муаллифига айланди.

48. Кечирасизлар, Ўзбекистонда интернет тезлиги яхши эмас. Шу сабабли матнли трансляцияда узилишлар пайдо бўлмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Иванович ўрнига Яхшибоев майдонга тушди!

- Жамоалар майдонга қайтишди.

- Жамоалар кийиниш хонасига йўл олишмоқда.

45+1. ЗАРБАААААААА!!! Шибуннинг жаримадан йўллаган зарбасини Гутор қийинчилик билан қайтарди ва шу паллада тайм якунланди.

44. Беларусдаги ҳакамликдан кўп нолидик. Ҳозир "Шахтёр" футболчиси йиқитилганидан кейин мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Бош ҳакам эса хуштак чалиб, ўйинни тўхтатди.

42. Селяванинг зарбасини Довгялло ушлаб олди.

40. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Городея" парчаланиб кетди. Лисакович рақиб жарима майдончасида Йоксимович ҳамда Шибунни "дўкон"га жўнатиб, Ивановичга чиройли пас берди. Иванович эса осонлик билан гол урди. Н-о-к-а-у-т!

38. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Лисаковичнинг пасидан кейин Архипов ўнг оёғи билан кучли зарбаси орқали дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. ПУШКА!

37. Байдукни қишлоқча қилиб айтганда "кетмон" деб атаса ҳам бўлар экан. У рақибларини "чопиб" ташлаяпти ва қадамлари ҳам қанақадир бўсўнақай кўринмоқда.

36. "Городея"нинг ҳужумлари камайиб кетди. Шундай пайтда жамоа бурчак зарбаларидан ҳам самара чиқара олмаяпти.

34. "Шахтёр"да бурчак зарбаси. Бу қизиқ! Мухлислар "Жасур" деб бақиришди. Шархловчи ҳам бунга алоҳида эътибор берди.

31. "Шахтёр" ўйинни яна марказга кўчирди.

29. Футболчилар кўзимга семиз бўлиб кўриняпти. Айниқса Антич... Ҳудди майдонда озғин футболчи йўқдек)

25. Лисаковичнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

22. ЗАРБАААААААА!!! Лисаковичнинг зарбасини посбон қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда яна бир бор Лисакович зарба берди. Бу сафар тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

21. Жаримадан ошириб берилган тўпга Антич кучли ва анчагина ноаниқ зарба йўллади. Бу зарба гол бўлиши учун регби дарвозаси керак)

19. Лисаковичнинг пасидан кейин Сзоке узоқ масофадан дарвозага зарба берди. У энг ёмон қарорни қабул қилганини зарбанинг ноаниқлигидан тушуниб олгандир)

17. Лисаковичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Михаил Шибун "Шахтёр" жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва икки футболчини алдаб ўтиб, мувозанатни йўқотди ва шу билан бирга тўп ҳам йўқотилди. 

14. Айтганча, БАТЭ бугун ўз майдонида "Славия" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Ушбу турга қадар "Шахтёр" ва БАТЭ ҳисобида бир хил очко бор эди. Шу орқали солигорскликлар БАТЭ билан фарқни 2 очкогача ошириши мумкин.

13. "Шахтёр" услубини ўзгартириб, марказдан жарима майдонига кириб боришни истамоқда.

11. Чап қанотдан узатилган тўпга Иванович ноаниқ зарба йўллади.

7. ГОООООООЛЛЛЛ!! Антич чап оёғида кучли зарба бериб, ҳисобни очди!!!

4. Антич ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин ундан рақиблар тўпни олиб қўйди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Учрашув бошланиш арафасида.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

+7   
12 июл 00:09:05
Xurshid Bakhtiyaroff
Стадионам уни фамилиясини баралла этди
+5   
11 июл 23:21:50
Hojiakbar_18
Fikirlarib o'qib bazida o'ylanib qolaman. Nmaga kopchiliki fikri xali xam juda sayoz. Nma ekan birinchi o'yindan asosiyda tuwmasa zahirada chirir ekan energetiki kuchszlantirish uchun ekan... sal kengroq fikr qiloylar Jasur xali shaxtiyori o'yin falsafasiga kiriwib ketolmaydiku 1 o'yindan kamdan kam murabiy tavakal qiliwi mumkin. Xali Jasuri o'zini korsatiwga imkoni juda kopini beradi. Do'stlar sal kengroq fikirlawi o'rganiylik.markazlawgan ligani nmaga towkentda deyslar. Bowqa qaysi viloyatda 14 jamoaga joy stadion mawgulot zali topiladi. Yoki qaysi klub o'yinchisi kuchaysa towkent klublari sotvosa nma ekan atay sindirebdi viloyat jamolarinimiw. Nma pfl klub iwiga aralawiw kkmi uni sotvol buni sotvolma. Ertaga Shomurodovni real yoki barsa sotvolsa yana aytaslarmi atay rastovni sindiriwmoqchi deb. Ex qachon dunyo qarawimiz kengayadi xayronman
+3   
12 июл 01:17:05
Кatar-2022
Yaxshiboyev va Umarov yevropaga ketib ancha tanildi. Umarovni o'zimiz ham tanimasdek. Ikkalasiga ham gap yo'q. Futboni puldan ustun qo'yadigan o'yinchilarimiz juda kam. Shukurov, Aliboyev, G'aniyev, Iskandarov, Rashidov faoliyatini Osiyoda pul deb chirityapti.1 yil kam oylikka bo'lsa Yevropani o'rtamiyona chempionatida chidab o'ynasa, keyinchalik kuchli beshlikka ketishi aniq edi. Shu ikkalasini o'yini qancha ochilib ketti. Nasib qilsa bu ikkalasi yulduz ham bo'ladi, million dollarlab oylik ham oladi, shu mehnati va sabriga yarasha
+3   
12 июл 00:19:56
Pakhtakor_LIONS
Jasuuuuuuuuur gap yoq. Pahtakorda bonkadagi bola Belarusiada porlamoqda.
+3   
12 июл 00:18:49
Xurshid Bakhtiyaroff
Лисакович жуда осмон тутди ўзини.Худди у Месси ёки Роналду.Хохлаганча тепди, пас берса боладиган жойда хам тепди ва осмонга тепди.Кейин тренер жахли чиқиб обташаганди Жасурга шанс бўлди ва ўзини кўрсатди молодец! Шахтёр хақиқатдан хужумкор жамоа экан.Жасурга шанс берилса бемалол голлари сонини 20-25 тага етқазса бўлади!
+3   
12 июл 00:09:19
Alixon
Goooool malades Jasurbek
+3   
12 июл 00:08:44
Xurshid Bakhtiyaroff
Супер ГОООООЛ
+2   
12 июл 00:08:35
Xurshid Bakhtiyaroff
Гоооооооооооооооол Жасууурбеееек
+2   
11 июл 23:00:27
Nasaf_Chelsi
Podadan oldin chang chiqarmanglar yulduz boĺsaham yangi jamoasida birinchi òyindan asasiy tarkibda tushmaydiku
+1   
12 июл 00:55:16
Rekordu
Hojiakbar_18 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Buyog'i nechi puldan tuwdi. Jasuri uji zahiraga mihlab qoyganlar. Erke bolib man gapiruvdim deyolislarmi
Oshna bular etibor bermang chunki besh qo‘l barobar bo‘lgani kabi tanqidiy fikrlar bo‘lib turadi bularni men fikrlashga qarab ko‘pi yosh bolarmi deb o‘ylayman. Menga qiziq bu tanqidchilar ham anchadan beri fudbol ko‘rsa kerak ahir. Fudbolchilarga moslashish sheriklariga o‘rganish va tushinib o‘ynash bor hullas ozgina vaqt bor. Bularga qo‘ysang birinchi kuni mevali daraxtni eksada ertasiga kuni mevasini olsa.
+1   
12 июл 00:40:06
Hojiakbar_18
Buyog'i nechi puldan tuwdi. Jasuri uji zahiraga mihlab qoyganlar. Erke bolib man gapiruvdim deyolislarmi
+1   
12 июл 00:38:25
piramida
Қозоғистонда Бақоев ва Ирисметовлар, Украинада Шацких, Озарбайжонда Насимов бомбардир бўлганди . Жасур Беларусда уларни натижасини такрорлагин илоҳим!
+1   
12 июл 00:33:52
piramida
Джасурбек Яхшибоев Шахтер (Солигорск) 10 3 13
Виталий Лисакович Шахтер (Солигорск) 9 2 11
+1   
12 июл 00:32:58
Валихонов Фарходжон
Кандайдир Беларусь чемпионати жуда буш куриняпти. Нима буганда хам Жасурга омад
+1   
12 июл 00:24:34
Courageous
Lekin jamoadoshlari qiyshiq zarbalarni ko'p berar ekan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг