UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Қозоғистон ТЖ вингери “Рубин”га ўтишга яқин турибди  0 19:40Расман: Смоллинг “Рома”ни тарк этди  2 19:28Клопп ё Гвардиола? Левандовски севимли мураббийини танлади  4 19:10А Серия. 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  5 18:50"Тоттенхэм" "Уотфорд" сардорига қизиқмоқда   0 18:30Англия чемпионатининг янги мавсуми қачон бошланади?  2 18:13Ван дер Варт: "Рамос 40 ёшгача ўйнай олади"   2 17:50Еврокубок баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади   4 17:42Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди  5 17:27"Реал" 18 ёшли "Спортинг" ҳимоячиси Нуну Мендешни харид қилмоқчи   2 17:04"Дубль" давом этади, буниси янада уятлироқ мавзу!  52 17:03ЎзПФЛ қошида COVID-19 даври учун шифокорлардан иборат комиссия тузилди  4 16:40"Атлетико" ва "Ливерпуль" катта алмашувни амалга оширишлари мумкин  9 16:18"Рома" Хавьер Пасторенинг трансферидан 10 миллион евро ишлаб олмоқчи  0 15:56Бугун Саудия Арабистони чемпионатига рестарт берилади  5

Яхшибоев жамоадан кетгач: "Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8 Янгиликлар

Яхшибоев жамоадан кетгач: "Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8

Беларусь чемпионатининг 17-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Рух" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Энергетик-БГУ" - "Рух" 1:8

Гол: 0:1 – 13 Концевой, 0:2 – 31 Гречихо, 0:3 – 40 Рахманов, 0:4 – 42 Шевченко, 0:5 - 63 Мигунов, 0:6 - 66 Концевой, 0:7 - 78 Концевой, 1:7 - 84 Мухамедов, 1:8 - 86 Никифоренко.

Энергетик-БГУ – Садовский, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Основ, Гирс, Носко, Башилов (Мусаханян, 48), Умаров (Совпель, 50), Шкурдюк, Атеменг (Мухамедов, 46).

Рух Брест – Степанов, Ковтун, Гайдучик, Рахманов, Мигунов, Концевой, Осучукву (Антилевский, 70), Шевченко, Гречихо, Васильев, Богомольский (Садовский, 65).

ЯНГИЛАШ

ТУГАДИ! Ниҳоят! 11-ўриндаги "Рух" "Энергетик-БГУ"ни янчиб ташлади ва 7-ўринга кўтарилиб олди. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Барчага раҳмат.

89. 83-дақиқадаги гапимни қайтиб оламан. "Насьонал"нинг 10:0 ҳисобида ютқазган ўйинида ҳам матнли трансляция қилган эканман.

88. Тезроқ тугайқол. Тўққизинчиси шарт эмас.

86. Никофоренко чиройли зарбаси билан ҳисобни 1:8 кўринишига келтирди.

84. Ҳеч бўлмаса. Владислав Муҳамедов БГУдаги дебют ўйинида гол уришни уддалади, 1:7.

83. 7 дақиқа қолди. Биринчи марта бундай ўйинни матнли трансляция қиляпман...

80. Шевченко бирга бир вазият тўпни осмонга қараб тепди... Атайин.

78. 0:7. Концевойдан дубль. Провал ҳимоя...

75. Богдан Садовскийнинг зарбасини Денис Садовский қийинчилик билан қайтарди.

66. Гейм, сет, матч. 0:6. Концевойдан дубль.

65. Богомольский олтинчи голни урмади. Садовский қайтарди.

63. Жуда оғриқли ўйин бўляпти. 0:5! Мигуновнинг кучли зарбаси тўсинга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди.

60. Гирснинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

59. УХХХХ!! Шевченко ноқулай равишда зарба бергани учун ҳисоб ўзгармай қолди.

57. "Рух" учрашув бошидан буён бир хил темпда ўйнамоқда. Сокин ва хотиржам.

54. Мигуновнинг қанотдан узатган тўпига Концевих боши билан зарба бера олганида ҳиоб 0:5га етиши ҳеч гап эмасди.

53. ЗАРБАААААААА!!! Юдчицнинг зарбасини Степанов қайтарди!

51. НИМААААААА!!! Мухамедов бўш дарвозани ишғол қила олмади. Ҳисоб 1:4га етиши мумкин эди.

50. Умаров захирага олинди, ўрнига Совпель тушди.

49. Иккинчи бўлимда илк зарба мезбонларга тегишли бўлди. Маватунинг қанотдан узатган тўпига Мухамедов боши билан кучсиз зарба йўллади. Яхшибоев эса ўйинни кузатмоқда. Кайфияти яхши эмаслиги кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимга дақиқалар қўшилмади ва якунланди. Асаблар чатоқ.

45. Бу ўйин билан БГУ ҳисобни тенглаштира олмаса керак. Ундан ташқари "Рух" ҳимояда жуда яхши ўйнамоқда.

43. ГОЛ! Шевченко мавсумдаги илк голини урди. Ҳимояяяяяяяяя

40. ГОЛ! Рахманов ҳимоячиларнинг тушурган қовунларидан унумли фойдаланди. "Рух" бош мураббийи ҳам ҳайрон бу ҳисобдан.

37. ЗАРБАААААА!! Основнинг зарбасини Степанов ушлаб олди.

35. Васильевнинг ҳужумга узатган тўпини Мирошников қайтарди.

31. ГОЛ! Гречихо! Ҳимоячиларни кўрдим демай ортда қолдирган футболчи иккинчи голни урди.

29. Мирошников оддий жойда тўпни йўқотди. У ҳужумдаги Атеменгга тўпни ошириб бера олмади.

27. Ростдан ҳам бугун Умаров жамоа етакчиси бўлмоқда. Барча ҳужумлар у орқали ташкил қилинмоқда.

25. Ажойиб вазият! Умаров чап қанотдан жуда тезкор ҳаракатлар билан рақибидан ўтиб кетди ва тўпни дарвоза ёнига оширди. Лекин Атеменг боши билан зарба бера олмади.

24. Концевойнинг бу сафарги кучли зарбасини Садовский муштлари билан қайтарди.

23. "Рух"да яна бир имконият. Мигуновнинг бу сафарги ерлатиб оширган тўпини Садовский икки уринишда ушлаб олди.

21. ЗАРБАААААААААА!! ЯНА ЗАРБААААААААА!!! Степанов аввалига Умаровнинг кейинчалик Гирснинг хавфли зарбасини қайтарди!

20. "Рух" ҳужумга ўтганди. Бироқ Мигунов тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳужум тўхтади.

18. БГУ ўйинни марказга кўчира олди.

16. "Рух" бу сафар бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.

13. Мигунов ўнг қанотдан тўпни шунақанги ошириб бердики, тўпга баланд бўйли Садовский ҳам ета олмади ва паст бўйли Концевой боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни очди, 0:1.

12. Биринчи даврада "Энергетик-БГУ" қандай рақиб бўлишидан қатъи назар дастлабки 10 дақиқада катта устунликка эришаётганди. Ҳозир эса катта ташаббус "Рух" томонида.

10. Учрашувдаги иккинчи хавфли вазият ҳам "Рух" томонидан яратилди. Гречихо БГУ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб келаётганди. Садовский тўпни қайтарди.

6. УХХХХ!! Хавфли вазият! Васльев чап қанотдан рақиб жарима майдонасига кириб борди ва "прострел" пас берди. Гречихо бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади.

5. Васильевнинг қанотдан оширган тўпини Садовский ушлаб олди.

3. Юдчицнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берган тўпига Атеменг зарба бера олмади.

2. БГУда бурчак зарбаси. Умаровнинг узатган тўпини Артём Рахманов қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Камералар фокуси Умаровга қаратилган. У бугун жамоанинг етакчиси бўлиши кутилмоқда.

- Учрашувни Жасурбек Яхшибоев ҳам стадиондан кузатиб бормоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

+6   
12 июл 19:06:54
Makhmood
Energetik BGU ga Yaxshiboyev yetishmayabti. Endi u sotib olaolmasa kerak. Yangi O'zbeklardan obkelinglar transfer bozori ochiq vaqtda. Masalan, M.Mirahmadov
+4   
12 июл 19:59:28
Fanat Barca 7
Сочилиб кетти Энергетик.Умаров хам кетиш керак бу талабалар жамоасидан.
+2   
13 июл 00:04:43
SAF_Legenda
У́збекчиликда зу́р-де :)) хамма нарсани у́зимизга ту́гирлаволамиз. Аслида хужум халиям у́ша у́ша факат химоя худдики гооол у́тказиш учун тушгандек. Хаттоки Сочи Билан у́йинда Ростов ёшлари бунака хатолага йу́л ку́йишмади. БГУ яхшигина соккани тегида колди. Жамоа умуман у́йнагани йу́к сабаби. Яхшибоевви Бунга умуман алокаси йук....
+2   
12 июл 20:04:31
998979270358
TUGADIIIIIIIII
+2   
12 июл 19:23:41
Ўзбеклигим фахрим
Яхшибоевни ўрни шу даражада билиниши бу катта нарса. Ҳақиқатдаям ўрни катта бўлган шекилли
+1   
12 июл 22:49:12
Pular
Жасур билган манимча ҳаммаси кут бувотганини. Ички бузилиш бор манимча жамоада
+1   
12 июл 22:01:01
Diyosbek_Murodaliyev
Exe hakkeyshotu buyogi, jasursz bir tiyn bop qopti
+1   
12 июл 21:35:14
Murod Azamöglu
Draik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхшибоевни сезиш кобиляти яхши экан вактида кочибди)
qochgani yo .energetik jasurni paxtakordan 6 oyga arendaga olgan .Arenda tugagani uchun boshqa klubga ketdi
+1   
12 июл 21:08:24
☆Sadriddin☆
Forward11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шевченко ,milanda o'ynb ketgan)
Prikol qilyapsizmi man ma'lumot o‘rnida aytib o‘todim
+1   
12 июл 20:39:38
Draik
Яхшибоевни сезиш кобиляти яхши экан вактида кочибди)
+1   
12 июл 20:16:28
MBakhaMUN
No comment...
+1   
12 июл 19:15:44
Makhmood
Atameng degan hujumchi vawwe lekin zo'r hujumchi ekanda
+1   
12 июл 19:13:10
Makhmood
Aspire фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Asbobi chuki" gayam arzimidiku etvotkan fudbalistiz... Hatyab Kenjaboyev bôseyam maylidi
Bitta misol keltirdimda shunchaki. Balki u yerga borib o'yini ochilib ketar. Ubaydullayev bor, Bozorov bor, siz aytgan kenjaboyev bor.
   
13 июл 10:56:09
Iskander Turganbaev
SAF_Legenda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
У́збекчиликда зу́р-де :)) хамма нарсани у́зимизга ту́гирлаволамиз. Аслида хужум халиям у́ша у́ша факат химоя худдики гооол у́тказиш учун тушгандек. Хаттоки Сочи Билан у́йинда Ростов ёшлари бунака хатолага йу́л ку́йишмади. БГУ яхшигина соккани тегида колди. Жамоа умуман у́йнагани йу́к сабаби. Яхшибоевви Бунга умуман алокаси йук....
sog' boling konglimdagilarni aytdingiz. Yaxshiboevning umuman aloqasi yoq. u oynaganda ham taxminan shu hisobda maglub bolishardi
   
12 июл 23:40:53
Forward11
☆Sadriddin☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Prikol qilyapsizmi man ma'lumot o‘rnida aytib o‘todim
Xazl
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг