Беккенбауэр: "Германия, Испания ва Бразилия ЖЧ фаворитлари"

Tolibjon Qosimov
17 окт 2013, 18:21
Мюнхеннинг "Бавария" клуби фахрий президенти Франц Беккенбауэр 2014 йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари борасида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда немис матбуоти.
"Биз мундиалда Испания ва Бразилия билан бирга фаворит бўламиз", — дейди Беккенбауэр.

"Олдинги Германия термасида Герд Мюллер асосий ҳужумчи эди. У тўпурар эди. Ҳозир бундай ўйинчилар йўқ, кўпчилик гол ура олади. Дейлик, Шюрле, Озил ёки Кроос узоқ масофадан гол уришлари мумкин", — дейди Беккенбауэр.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com