Бэйнс январда "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
27 окт 2013, 14:57
"Эвертон" чап қанот ҳимоячиси Лейтон Бэйнс январь ойидаёқ "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин.
"Ирислар" 28 ёшли ҳимоячини 15 миллион фунт эвазига сотиб юборишга тайёрлар.

"Эвертон" Бэйнсни барибир ўзида олиб қололмаслигини билди ва уни ўрнига бошқа ўйинчи қидиришни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Бэйнсни сотиб олишни клубнинг собиқ устози, айни пайтда "МЮ"ни бошқараётган Дэвид Мойес сўрамоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru