

Уэльслик футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиришни истамоқда.
"Мен бошқа чемпионатлардан кўра Испанияни устун кўраман. У ерда техник футболга эътибор катта, тўп билан муомала юқори даражада. "Тоттенхэм" сафида бир неча марта Испания клубларига қарши ўйнаганман, доим уларга қарши ўйнаш оғир бўлган. Испания футболи дунёдаги энг зўри", — дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, Бэйлни "Реал" сотиб олмоқчи, аммо "Тоттенхэм" мураббийлар штаби уни қўйиб юборишмоқчи эмаслар.



