

Томонлар 22 ёшли футболчининг трансфери юзасидан келишиб олишди. Германия гранди Аканжи учун базелликларга 21,5 миллион евро тўлаб беради. Кеча истеъдодли ҳимоячи Марбельеда йиғин ўтказаётган “Базель” клуби лагерини тарк этди.
Эътиборлиси, Аканжининг трансфери Швейцария чемпионати тарихидаги иккинчи қиммат трансферга айланди. Ҳозиргача рекорд бўлиб турган ўтиш ҳам айнан “Базель” жамоасига тегишли. 2016 йилда “Шальке” клуби Бреэль Эмболо учун 25 миллион евро сарфлаганди.




