

“Монако” клуби “Байер” ҳужумчиси Кевин Фолланд трансферини якунлаш арафасида турибди. Фолланд трансфери учун монегасклар немис клубига 25 млн евро тўлайди.
28 ёшли ҳужумчи трансфери тез орада расман эълон қилиши кутилмоқда.
Фолланд ўтган мавсум Бундеслига доирасида 27 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.



