UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Бахтиёр Ҳамидуллаев мураббийлик соҳасида ишлаш ниятида Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев мураббийлик соҳасида ишлаш ниятида

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Ҳамидуллаев бу йил ҳеч бир клуб сафида кўриниш бермаяпти.
Андижон футболи ҳақида гап кетганида, кўпинча ушбу голеадор эсга олинишини жуда яхши биламиз. Боиси “Андижон” таркибида ёрқин ўйин намойиш этган Ҳамидуллаев футболчилик даврида айнан ушбу жамоа сафида олтин давларларни бошдан ўтказган. 
Шу боис унинг ҳам бу жамоага меҳри ўзгача дейиш мумкин.
Бутсаларини михга илишга қарор қилган собиқ футболчи, хурмати борида “майдонни” тарк этди десак муболаға бўлмайди.

Тўғри, Ҳамидуллаев бугунги кунда ҳам олий лиганинг айрим жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Лекин у ўз кучига тўғри баҳо берган холда, тўп тепишни бас қилди.
Яқинда Ҳамидуллаев ҳамкоримиз “Футбол Экспресс” газетасига интервью берди. Унда собиқ ҳужумчи айни пайтда тадбиркорлик билан шуғулланаётганини, лекин яқин орада футбол соҳасига қайтишини, фақат бу сафар мураббийликда ўзини синаб кўришини айтиб ўтган.
 Бунинг учун Бахтиёр аввало биринчи ўринда мураббийлик лицензияси учун ўқув қурсларида таҳсил олиши кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтган.
Ажаб эмас, собиқ ҳужумчини яқин орада бирорта клубнинг мураббийлар штабида учратсак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика