UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   121 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  4 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:40АПЛ. “Ман Сити” – “Челси”. Таркиблар маълум  12 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  10 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  12 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  2 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  5 18:35Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?  12 18:21АПЛ. "Лидс" ўз уйида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 18:04Ла Лига. "Барселона" - "Атлетико". Месси, Гризманн ва Суарес асосий таркибда!  24 17:53Энди расман! Неймар ПСЖ билан шартномасини узайтирди  16

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"ни мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қўқон-1912"ни мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман"

Бугун Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар ўтказилди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум" билан нурсиз дуранг (0:0) қайд этди.






Мазкур баҳсдан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Қизилқум" бу мавсум ҳар йилгиданда тажрибалироқ футболчиларни йиғган ҳолда шаклланмоқда. Уларнинг "Андижон"га қарши ўйинини ҳам кўриб, кузатиб чиқдик. Таркибида яхши савиядаги футболчилар бор. Жумладан, Ислом Тўхтахўжаев, Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили сингари тўпни ўзида яхши назорат қила оладиган ижрочилар билан сафини бойитганди. Буни ўйиндан олдин ҳам йигитларга айтиб ўтгандим. Қайсидир жиҳатларда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда тўп йўқотишлар кўп бўлди. Лекин йигитларга эътироз билдира олмайман, чунки улар ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашишди. Мураббийлар штаби ғалабани кўзлаган ҳолда захирадан ҳужумчи туширди. Учрашув охирида устунликка эга бўлган бўлсак-да, бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Якунда бу икки очко йўқотишимизга олиб келди", – дейди Ашурматов.

- Биринчи саволим ҳимоя чизиғида хатолар кўп кузатилди. Иккинчи саволим кеча "Турон" мураббийи Ислом Исмоиловнинг ўйиндан кейинги билдирган фикрларига қандай муносабат билдира оласиз?

- Бугун ҳимояда бироз хатоликлар бўлди , лекин иккинчи бўлимга келиб, бу хатоларни тўғриладик. Балки биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжон кузатилгандир. Тўғри, кеча ҳакамлар хато қилди. Бутун Ўзбекистон кўрди. 

Биз ёш мураббий Ислом Исмоиловни тўғри тушунишимиз керак. “Турон” кеча аламли мағлубиятга учради. Жамоа дуранг ўйнаши мумкин эди. Ёш мураббий эҳтиросга берилиб фикрлар айтгандир, лекин унинг гапларида жон бор. Жамоа бирон натижага эришиши учун 60-70 нафар инсон ва яна қанча мухлислар ҳаракат қилишди. Битта-иккита инсон шунча меҳнатни зое қилиб юбориши аламли. Хакам қандай қилиб бунақа қўпол хатога йўл қўйиши мумкин, билмадим. Исмоилов 1-турдаги ўйинни ҳам қўшиб кетгани, мен учун тушунарсиз бўлди. Биз билан бўлган ўйинда голлар ҳаммаси чиройли бўлди. Ўйин борасида устунлик қилдик. Балки мураббий эмоцияда ўша ўйинни ҳам қўшиб юборгандир, чунки Яйпандаги ўйиндан кейин жамоа раҳбарияти, мураббийлар билан бир-биримизга омад тилаб, яхши хайрлашган эдик. "Турон" жамоаси биз билан кечган ўйинда асосан, стандарт вазиятларда устунликка эга бўлди. Ўйин бўийча ҳам мағлубиятни тан олишни билиш керак. Бугун биз ғалаба қозона олмадик. Айбни ўзимиздан ағдаришимиз керак, чунки вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўзимиз истаган ўйинни кўрсатишни уддасидан чиқмадик. Бугунги ўйин кўриб чиқилса, хатолар кўриниши мумкин. Пенальти белгиланадиган вазиятларда эътирозлар юзага келиш эҳтимоли бор. Ҳакамларни хатоларини кўриб чиқадиган қўмита бор. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийлар Исмоиловни қўллаб-қувватлашимиз керак. Агар Исломбек ўз фикрларини эмоция берилмасдан билдирганда, янада яхши бўларди, деб ўйлайман, чунки унинг гапларини ёши катта инсонлар, аёллар ҳам эшитиши мумкин. 

Юртимизда ҳалол ўйинлар борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Тўғриси, ўша вазиятда ҳакам нега бундай қарор чиқарди, мен ҳам тушунмадим.  Мана ВАР тизими кам сонли ўйинларда бўлса ҳам ишлай бошлади. Келажакда ВАР ҳам кўпайиб, янада хатолар камаяди, деб умид қиламан. Боиси қайсидир ўйинда жамоа ВАР орқали пенальти ишлаб, ғалаба қозонмоқда. Яна қайсидир баҳсда эса жамоа ВАР йўқлигидан азият чекмоқда. Биз ҳам эътироз билдиришимиз мумкин, бироқ ғалабага юз фоиз ҳақли ўйин кўрсатганимиз йўқ. 

- Асад Собиржоновнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Асад Собиржонов анча иқтидорли футболчи. "Бухоро"да фаолият олиб борганимда, қўл остимда ўйнаган ва яхши таассурот қолдирган. "Пахтакор"да бир йил давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Унинг ҳаракатларида бу сезилиб турибди. У жуда ҳам иқтидорли футболчи. Биз унга озгина имкон берсак, ўйиндан ўйинга Собиржоновнинг ўйини кучайиб боради. Келажакда Асадбек мухлисларимизнинг энг севимли футболчиларидан бўлади, деб ишонаман. 

- Андрей Сидоровга ўзини кўрсатиши учун нима тўсқинлик қилди?

- Андрей Сидоровда эса ўзини кўрсатиш учун вақт етишмади. Сўнгги дақиқаларда бизда стандарт вазиятлар кўпайгани учун уни майдонга туширган эдик. Аммо вақт камлик қилди. Унинг ўйинига эътироз билдира олмайман. 

Шу ўринда бугунги учрашувда стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Худо хохласа, "Қўқон-1912" жамоасини мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунимча, бу ердан кетмайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
15 мар 20:06:20
Шухрат Эргашев
Ашурматов хам анча усибди, аввало ишда, инсонийликда, кискаси хамма жабхада. Бундан кейинги ишларига омад. Чунки ёшликда кумчилигимизда хатолар куп булади, ёшлик бебошлик деганларидек.
+1   
15 мар 20:58:43
+998999104643
Turon pirizdenti xaq gapirpdi.sudiyani nomuyyan mudatga chetlatishdi buni oldindan bilib qiladiyu sudyala turonga nima naf endi bularni tomiri katta
+1   
15 мар 20:49:21
Ibrohimov&UTD
Quvondiq Ro‘ziyevni olib qolish kerak edi.
+1   
15 мар 20:12:23
YAKKARCHA
Қуқон олга бу халқ галабаларга муносиб Қашқадарё сан билан ьирга
   
22 мар 16:02:32
Jalol Jum
YAKKARCHA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекмисиз Қашқадарё номидан Фаргона Қуқон Тўрон(яйпан) га омад тилайман дедим маъноси шу товба яхшилаб ўқинг
Ёлғон гапрманг Турон диган гап йўқ эди у ёзмада. Нима сиз қарши номидан омад тилаб Қуқон ОЧЛ ўйнаводми бу гапда ёки лаган бардорлик қивосм? ёки қуқонлик мухлислар тамонидан пилус ишлаш учунми. Қуқун ОЧЛ ўйнаса эди унда омад тиласа бўларди. Ўзбек жамоалари бир бири билан ўйнагани омад тилаш шарт эмас. Дустим гаплаш тонизни озгина пасрок қилинг яхшми
   
16 мар 06:36:24
Жим Керри
Бахтиёр.соглигни.уйланг.туришингизадн.мазангиз.анча.яхшимас.омон.булинг.
   
16 мар 01:05:42
YAKKARCHA
Jalol Jum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хуп чуниб турбман. Қашқадарё сан билан бирга нима Қуқон қарши жамосми Энди бу гап билан
Ўзбекмисиз Қашқадарё номидан Фаргона Қуқон Тўрон(яйпан) га омад тилайман дедим маъноси шу товба яхшилаб ўқинг
   
15 мар 23:25:22
Jalol Jum
YAKKARCHA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қуқон галабалар ўчун муносиб халқ дегани негаки футболни тушунадиган инсонлар Фапгонада куп дегани
Хуп чуниб турбман. Қашқадарё сан билан бирга нима Қуқон қарши жамосми Энди бу гап билан
   
15 мар 21:58:33
YAKKARCHA
тешавой фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат сизга
Кўп яшанг
   
15 мар 20:53:10
raul
Yane safar yutamiz,hudo hohlasa.
   
15 мар 20:51:15
тешавой
YAKKARCHA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қуқон олга бу халқ галабаларга муносиб Қашқадарё сан билан ьирга
Рахмат сизга
   
15 мар 20:30:20
YAKKARCHA
Jalol Jum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чунарсиз гап Қашқадарё сан билан бирга нима деганбу энди
Қуқон галабалар ўчун муносиб халқ дегани негаки футболни тушунадиган инсонлар Фапгонада куп дегани
   
15 мар 20:26:38
Jalol Jum
YAKKARCHA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қуқон олга бу халқ галабаларга муносиб Қашқадарё сан билан ьирга
Чунарсиз гап Қашқадарё сан билан бирга нима деганбу энди
-1   
15 мар 20:17:26
OBINO
Qo'qonni Turon bilan o'yinini ko'rmadim lekin o'z maydonidagi o'yinlarni 90 foizida sudyani yo qo'rqitib(asos bor) yoki pulini berib o'zlariga yon bosishga ko'ndirishadi. Bekorga 1912 ni oldiga penalti so'zi qo'yilgan nom olmagan. Bunaqa iflos ishlar deyarli xamma komandada bor. Tak-tugi bilan yo'qotishni o'ylash kerak bu masalani. 1-2 ta sudyani chetlatkan bilan ish bitmaydi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика